Кундалик хабарлар - 10 January 2017

  • 19:16Шавкат Мирзиё маъмурий қамоқни ўташ тартиби ҳақидаги қонунни имзолади

    “Халқ сўзи” нашрига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё кеча “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонун лойиҳаси 2016 йилнинг 24 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган ва маъқулланиб, Сенатга юборилганди. Қонунга кўра, Ўзбекистонда маъмурий қамоқни ўтаётган шахсларга нисбатан назорат ва текширувнинг техник воситалари қўлланилади. Ҳужжат махсус қабулхоналарда жиноятлар ва ...

  • 17:49Хабарга арзимайдиган воқеа: Қобулда яна теракт, 20 дан кўп киши ҳалок бўлди, ярадорлар сони 70 дан ортиқ, Ўзбекистонда қачон бунақаси бўлади?

    Жаҳон ахборот воситалари бугун Қобулнинг марказида, аниқроғи, мамлакат парламенти биноси олдида аввалига бир ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатгани, кейин бомбали автомобиль портлатилгани, бу икки теракт натижасида камида 21 киши ҳалок бўлгани, 70 дан кўп киши яраланганини хабар қилмоқдалар. Баъзи хабарларда бунинг тескариси айтилади – аввал автомобиль, кейин ўлимчи-террорист портлаган. Бу ҳужумлар учун маъсулиятни Толибон ўз елкасига олибди. Бўлиши мумкин, мусулмонлар ичида ўзини-ўзи порт...

  • 12:30Сайёҳлар учун виза тартибини бекор қилиш 4 йилга кечиктирилди, аслида, ўзбеклар учун Ўзбекистондан чиқиш визаси бекор қилиниши муҳим

    Ўзбекистон 27 та мамлакат сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилишни 2021 йил 1 январига қадар кечиктирди. Президиент Шавкат Мирзиёнинг бундай қарори хавфсизлик ва техник имкониятларнинг етишмаётгани билан изоҳланмоқда. Ҳолбуки, бир муддат аввал Шавкат Мирзиё шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб 15 давлат сайёҳлари ва 12 мамлакатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари Ўзбекистонга визасиз кираолишлари ҳақида қарор чиқариб, кўпчиликни ҳайратга солганди. Янгиланган қарорга кўра, 2021 йил 1 январидан бошлаб, Авст...

  • 00:51“Ислом Карим хотира музейи” унинг таваллуд куни очилиши мумкин, Шавкат Мирзиё эса икки ўт ўртасида ёнмоқда

    Маълумки, Ўзбекистоннинг ҳаромий раҳбари Ислом Карим Тошкентдаги “Оқсарой” номли қароргоҳидан мамлакатни бошқарганди. Уни “отам” дейишгача борган янги президент Шавкат Мирзиё “Оқсаройни”ни 30 январь куни хотира музейи сифатида қайтадан очтирмоқчига ўхшайди. Музейга Ислом Каримнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ турли буюм, альбом ва бошқа ашёлар қуйила бошлагани ҳам айтилмоқда. Шавкат Мирзиё эса Оқсарой ва Президент девони қошидаги дўконлар ўрнида ўзига янги сарой қуришга бошлади. Ҳозирда у ...

09 January 2017
  • 22:32Самарқандда ИШИДга тарафдор йиққан шахс судланди

    Ўрисларнинг РИА Новости агентлиги жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди фуқаро Асқар Йўлдошевни экстремистик ғояларни тарқатиш ва Ислоимий Давлат номли террорчилик гуруҳига тарафдорларни жалб қилганликда айблаб, уни 8 йилга озодликдан маҳрум қилди. Агентликка кўра, суд йиғилиши давомида Йўлдошев ИШИДга тарафдорларни ижтимоий тармоқлар орқали жалб қилгани, 2016 йилда Сурияга жўнаб кетиб, террорчи-жангариларга қўшилишни режалаштиргани аниқланибди. У бу сафарга жўнаб кетишга уч нафар маҳаллий ...

  • 20:28Тошкентда ўзбек-афғон сиёсий маслаҳатлашувлари бошланди, афғонлар Ўзбекистонни бир тийинга олмайдиганга ўхшайдилар

    Бугун Тошкенда Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувининг биринчи раунди бошланди. Эртага ҳам давом этадиган Ташқи ишлар вазирлигидаги сиёсий маслаҳатлашувларга Афғонистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Ҳалил Карзай раҳбарлигидаги афғон делегацияси келди ва ташқи ишлар вазиримиз Абдулазиз Комил билан учрашди. Ўтган йил сўнгида Тошкентга Афғонистон президенти катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий келиб, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган ва ўзбек-афғон иқтисодий алоқаларин...

  • 19:39Жиззах ва Навоий вилоятларига янги миршаббошилар юборилди

    Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Азиз Абдуҳакимовнинг Ички ишлар вазири этиб тайинланиши ортидан унинг курсиси бўшаб қолганди. Бу ерга полковник Рустам Турсунов раҳбар этиб тайинланди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – ИИВ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси раҳбари сифатида ишлаб келган Турсунпўлат Тошпўлатов эса мансаб пиллапоясидан анча пастга шўнғиди. У Навоий вилоятига ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.

  • 09:09“Ҳаракат” ва Абдураҳим Пўлатга қулоқ солинса, кеча Қуддусда бўлган терактнинг олдини олса бўларди

    Кеча маҳаллий вақт билан кечқурунга яқин Исроилнинг пойтахти Қуддусда бир одам, филистинли араб бўлса керак, аммо бу ҳақда ҳали ҳеч нарса дейилмаяпти, юк автомобили билан йўловчи автобуснинг тўхташ жойида автобусга чиқаётган ва ичида аскарлар ҳам бор бўлган гуруҳнинг устига юриб, 4 яҳудий аскарни ўлдирди, 14 кишини ярадор қилди. Террорист ҳам ўша ернинг ўзидаёқ ўлдирилди. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳеч шубҳасиз террористнинг ИШИД билан алоқаси борлигини гапирди. Демак, Исроил очиқча ИШИ...

08 January 2017
  • 15:16Яхши хабар: Ўзбекистон Тошкент-Самарқанд йўлининг Қозоғистонгдан ўтадиган қисмидан фойдаланишни тикламоқчи

    Gazeta.uz Интернет нашрининг нима учундир фақат русча саҳифасида берилган хабарда айтилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматов 6 январь куни Чимкентда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев билан учрашиб, Тошкентдан Самарқандга борадиган М-39 автойўлининг Қозоғистон ҳудудларидан ўтадиган қисмини очиш ҳақида қарор қилишибди. Бу ҳақда керакли ҳужжат ҳам имзоланган. Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари ёмонлаши бораётган йилларда (аниқ...

  • 14:33Боғдодда ИШИДнинг навбатдаги теракти – 13 киши ҳалок бўлди, асосан шиалар

    Бугун эрталаб Ироқ пойтахти Боғдоднинг жанбудаги кўпроқ шиалар яшайдиган Жамила номли қисмида ўлимчи-террорист бомбали автомашина билан маҳаллий сабзавот бозорининг дарвозасини бузиб ичкарига киргач, хавфсизлик хизматчилари унга қарши ўт очдилар. Террорист шу пайтда автомомашинасини портлатди, камида 13 киши ҳалок бўлди, ярадорларнинг сони 50 дан кўп. Бу ҳужум учун маъсулиятни ИШИД ўз бўйнига олди. Яъни, бу навбатдаги оммавий қотиллик – шиалар ва суннийлар ўртасидаги уруш доирасида оддий ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону