Кундалик хабарлар - 19 January 2017
22:15Шавкат Мирзиё Жаҳон Банки вице-президенти Сирил Мюллерни қабул қилибди, берилган чақалардан хурсанд бўлибди
Учрашувчиларнинг умумий расми ҳам берилмаган ЎзАниннг хабарида учрашувнинг ўзига доир биттагина жумла бор: “Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари хусусида фикр алмашилди, шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари муҳокама этилди.” Кўринишидан, бу учрашув расмиятчилик учунгина бўлган. Демак, Сирил Мюллер яна кимлар биландир учрашадими, масалан, Бош вазир Абдулла Арип ёки унинг молия ишлари бўйича ўринбосари Рустам Ази...
- 20:36Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Петер Буриан келди
Бугун Тошкентга Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Петер Буриан бошчилигидаги делегация келди. ЕИ мулозими учрашувларини фуқаролик жамияти вакиллари билан бошлади ва музокараларини ҳукумат расмийлари билан давом эттиради. Петер Буриан бугун ЕИнинг Тошкентдаги ваколатхонасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят, Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси раҳбари Елена Урлаева ҳамда Бухородаги гуманитар ҳуқуқлар маркази етакчиси...
19:12Эртага Доналд Трампнинг инаугурацияси, бир миллион намойишчи Вашингтонни босиб олиши ҳақида ваҳима қилинмоқда
Эртага 20 январда янги президент Доналд Трампнинг тахтга расман ўтириш маросими, яъни инаугурцияси бўлади. АҚШ парламенти Капитолийнинг қаршисидаги бир неча юз гектарлик катта Вашингтон майдонининг Капитолийга яқин қисми расмий таклиф қилинганлар ва билет сотиб олиб тамошага келганлар билан тўлади. Аммо, майдоннинг бошқа қисми ҳам бўш қолмайди. Вашингтон шаҳар полициясининг тахминига кўра, эртага бу майдон ва унинг атрофида 1 миллионга яқин намойишчи тўпланади. Уларнинг тахминан ярми Доналд ...
- 18:17Қизиқ: Россия ва Ўзбекистоннинг бош прокурорлари Москвада учрашибдилар
Россиянинг Бош Прокурори Юрий Чайка ўзбекистонлик ҳамкасби Ихтиёр Абдуллаев билан ўзининг Москвадаги қароргоҳида 16 январда учрашгани, бу ҳақда Россия Бош Прокуратурасининг сайтида хабар ўша куниёқ берилганини кечроқ билиб қолдик. Умумий гаплардан иборат хабарда икки мамлакат прокуратураларинининг ҳамкорлигини янада ривожлантириш муҳокама қилингани айтилади. У ерда диққатга сазовор бўлган икки тафсилот бор. Биринчиси. Учрашувда Ўзбекистон Бош прокуратурасининг МДҲга аъзо давлатлар бош прок...
15:00Даҳшат: Теҳрондаги энг баланд бинолардан бири ёнғин туфайли чўкди, ўнлаб ўлганлар бор
Эрононнинг пойтахти Теҳроннинг Туркия ва Буюкбритания элчиликлари ҳам жойлашган чорраҳадаги 16 қаватли бизнес-марказда бугун эрталаб ёнғин чиқди. Дарҳол тушуниб ҳам бўлмайдиган хабарлардан бир амаллаб тушунса бўладики, шаҳарнинг энг баланд биноларидан бири бўлган бу бизнес-марказда пластик ва тўқимачилик маҳсулотлари чиқарадиган кичкина корхоналар ҳам бор экан. Ёнғин ўшалардан бирида чиққан бўлса керак деб тахминқилинмоқда. Ёнғинни ўчириш ҳаракатида бўлган юзга яқин ўт ўчирувчи бино ичида ёки...
01:47Туркия парламентида Конституцияга ўзгартиришларни тасдиқлаш бўйича иккинчи тур овоз бериши бошланди
Аввалги хабарларимизда Туркия Буюк Миллат Мажлисида ҳокимиятдаги исломчиларнинг “Адолат ва Тараққиёт Партиси” (АТП) ва мухолифатдаги салкам атеист миллатчиларнинг “Миллиётчи Ҳаракат Партияси” (МХП) биргаликда Констиуциянинг 10 дан ортиқ моддасига таклиф қилган ўзгартиришларини кўришга бошлангани ва ҳамма ўзгартиришлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинганини билдирган эдик. Баъзи ўзгартиришлар унчалик муҳим бўлмаса ҳам, баъзилари Туркияда президентга тўғридан тўғри дик...
- 23:06Ҳаж зиёратига борувчи ўзбекистонликлар учун квоталар сезиларли оширилди
Саудия Арабистон подишоҳлигининг Ҳаж бўйича маъмурияти 2017 йилда ўзбекистонлик зиёратчилар учун квота миқдорини сезиларли даражада кўтарди. Шу пайтга қадар йилига 5200 нафар юртдошимиз зиёратларга бориб келса, энди бу миқдор 7200 тага етди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин Ишлари Қўмитасига кўра, эндиликда аввал ҳаж ёки умра зиёратини амалга оширганлар бу зиёратларга бора олишмайди.
21:47Яна сариқ хабарми? Ўрисларнинг “Новости” Агентлигига кўра, Истанбул террорчиси қўқонлик бўлиб чиқди
Бутун дунё матбуоти қаҳрамонига айланган Абдуқодир Машарипов Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳридан ва у ўз ватанини олти йил аввал тарк этган. Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирган бу йигит 2011 йилда Ўзбекистондан Афғонистонга ўтган ва ортга қайтмаган. Абдуқодир террорчилик гуруҳига аъзолиги туфайли Ўзбекистонда қидирувдаги шахслар рўйхатида ҳам бўлган. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати бу йигит ва унинг атрофидаги воқеалар, унинг қариндошларини текширмоқда. Энг қизи...
20:40Қаҳрамон Қуронбоев Давлат маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган. У 2013-2015 йилларда Республика Маънавият Тарғибот Маркази раҳбари лавозимида ишлаган. 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, 2009-2012 йилларда Мирзо ...
- 19:23Никоҳидан ажралмоқчи бўлган эркак бола-чақасини бошпана билан таъминлаши керак, аммо бу ҳокимият ўйлаётгандек осон иш эмас
Спутник нашрининг ёзишича, Ўзбекистонда яқин келажакда суд орқали ажрашиш жараёни анча енгиллаштирилади, айни вақтда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб борилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда судлар ажрим билан ўзаро боғлиқ масалалар алоҳида-алоҳида кўриб чиқилмоқда. Мисол учун, аввалига ажрим масаласи билан шуғулланилса, ундан кейин фарзандлар ким билан қолиши, шундан сўнг мол-мулк тақсимоти ва ҳоказо масалалар кўриб чиқилади. "Биз ҳозирд...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Курбонов Мухитдин
Добавить сведенияЧитать дальше...