14 January 2017
15:19 - Диний идора: Аввал Ҳаж ва Умра зиёратини амалга оширган ўзбекистонликлар у ерга қайта боролмайди. “Ҳаракат”: Бу ҳали ҳолва!

Мамлакатда Ҳаж ва Умра сафарини адо этган шахслар бу йилдан бошлаб, у ерга энди қайта бормолмайди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Ҳаж ва Умра сафарларини ташкиллаштиришга масъул ходими Саидакмалхон Шокиров “Озодлик” радиоси мухбири билан суҳбатда ана шу янгиликни айтган. 2017 йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж сафарига фақат илгари ушбу амалларни бажармаган фуқароларни юбориш тартиби жорий қилинган.

Ҳожилар таркибида Каъбага борувчи шифокорлар, йўлбошчи ва мутахассислар бундан мустасно. Бу ҳол мамлакатда Ҳаж ва Умра зиёратларига аҳолининг талаби ошаётгани, айни пайтда Саудия Арабистони подишоҳлиги томонидан зиёратчилар учун квота белгилангани билан боғлиқдир.

Хабарни ўқиган одамда ҳаж ва умрага борувчилар учун ўзбошимчалик қилиб квота белгилаган Саудия Арабистони ҳақида салбий фикр уйғониши мумкин. Аслида, ҳаж ва умра учун Исломнинг муқаддас ерларига келаётганларнинг сони кескин ортиб бораётани туфайли бундай қилишдан бошқа йўл йўқ. Қолаверса, бу кетишда, яъни Ер юзида мусулмонларнинг сони ва ҳаж қилиш учун молиявий имконияти борларнинг сони кескин ортиб бораверса, мусулмонларнинг мутлақо кўпчилиги Ислом динининг фарзи бўлмиш ҳажни бажаролмайдиган бўлиб қолади.

Демак, яқин келажакда Ислом дини Қуръон хато тафсир қилингани ва ҳаж фарз эмаслигини тан олишга мажбур бўлади. 5 маҳал намоз ва рўза фарзларининг келажаги ҳам айнан шундай бўлади. Ислом уламоларида ақл бўлса, улар "Ҳаракат"нинг таклифларига қулоқ солишлари ва бу ишларни тезроқ қилишлари керак.