Кундалик хабарлар - 23 February 2017

  • 21:27Ўзбекистонга McDonalds, Burger King, Starbucks сингани машҳур брендлар кириб келармиш, мустақиллик учун курашган миллат фарзандларичи?

    Ўзбекистон Адлия вазирлигининг миллий қонунчилик базасида пайдо бўлган Ўзбекистон президентининг янги қарорига мувофиқ, мамлакатга халқаро меҳмонхоналар тармоқлари брендлари (минтақаларда ўрта даражадаги), ресторанлар, кафе ва тез овқатланиш шохобчаларини франчайзинг шартномалари асосида таклиф қилиш таклифи илгари сурилган. Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистонда McDonalds, Burger King, Starbucks, KFC ва бошқа жаҳонга машҳур ресторанлар ва қаҳвахоналар тармоқлари фаолият юритмайди. Хорижлик с...

  • 20:27Тошкент ва Олмаота ўртасида тезюрар поезд қўйилиши мумкинмиш, ўзбекларни Қозоғистондан сиқиб чиқариш тўхтатиладими?

    Бугун пойтахтда бўлиб ўтган Қозоғистон-Ўзбекистон 16-Ҳукуматлараро йиғилишда Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов мамлакатлараро алоқаларни ривожлантиришдаги асосий йўналишлардан бири транспорт-транзит тизими эканлигини алоҳида қайд этди. Яқин келажакда Тошкент ва Олмаотани ўзаро боғловчи юқори тезликда юрадиган поездлар, автобус қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз, деди Раматов. Шунингдек, Ўзбекистон Қозоғистон ҳудудига оптик толалар, мева ва сабзавотлар, мин...

  • 19:03Баварияда мусулмон аёлларнинг расмий жойларда рўдапода юриши тақиқланди, буёғи бундан баттар бўлади

    Авваламбор, билмайдиганларга билдириш керакки, “Ўзбек тилининг изоҳли луғатида” “рўдапо” сўзининг “Бичими келишмаган, беўхшов, бесўнақай кийим ёки ёпинчиқ” маъноси ҳам бор. Германиянинг Бавария вилоятида мусулмон аёлларга паранжи билан чачвонни бирлаштирувчи, рўдапо деса бўладиган кийим билан мактаб, университет, ҳукумат муассасалари ва сайлов участкаларига кириш тақиқланди. Бундай қарор маҳаллий қонунчлик органи тарафидан чиқарилган. Инглизларниннг Daily Ma...

  • 17:40Джемилев: Военный путь возвращения Крыма превратит его в необитаемый полуостров

    Военный путь возвращения Крыма повлечет за собой этнические чистки и сделает его необитаемым. Такое мнение озвучил народный депутат от фракции "БПП" Мустафа Джемилев в эфире телеканала "112 Украина". "Мы очень надеемся, что санкции на оккупанта будут усиливаться и это вынудит его покинуть оккупированные территории. Другой выход, военный, нам сейчас представляется бесперспективным. Это повлечет за собой этнические чистки. А если там развернутся военные действия, Крым может превратиться в необ...

  • 01:21“Озодлик” радиосининг хабарчиликдаги афти-башараси: Жиззахда милиция зобити чўкибди, Фарғонада икки мулозим ўз жонига қасд қилибди. Ўзбекистонда бошқа хабар йўқми?

    “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати ўз манбаларига таяниб билдиришича, Жиззах шаҳридаги Сарбон маҳалласидан ўтувчи Сангзор дарëсига 19 февраль куни чўккан милиция подполковнигининг жасади қидирилмоқда. Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси шахсий таркиб билан ишлаш бўлими раҳбар муовини, 36 яшар подполковник Шуҳрат Ҳамидов ҳозиргача номаълум сабаб боис дарëга чўкиб кетган. Сангзор дарëси ëқасида истиқомат қиладиган коллеж ўқитувчисининг Озодликка билдиришича, дар&...

  • 00:41Тошкент аэропортида контрабандачилар қўлга олинди

    Тошкент халқаро аэропортида божхонани четлаб ўтиб, мамлакатга қимматбаҳо маҳсулотларни ноқонуний олиб кирувчи жиноий гуруҳ қўлга олинди. Малум бўлишича, Тошкент аэропортида қўлга олинган икки шахсдан умумий қиймати 150 миллион сўмга тенг бўлган 34 та смартфон ва 3та ноутбук мусодара қилинган. Қўлга олинганларнинг ёнидан Ўзбекистон банкларида бошқа одамларнинг номларига очилган 13 та валюта пластик карталари ҳам топилган. Мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов бошланибди.

22 February 2017
  • 21:34Самарқандда миршаббоши пора билан ҳибсга олинди

    Sputnik нашрининг хуфяларга таяниб ёзишича, Самарқанд вилояти Миллий Хавфсизлик Бошқармаси тезкор гуруҳ ходимлари вилоят прокуратураси вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган махсус операция натижасида Самарқанд ИИБ Қўриқлаш бўлими раҳбари подполковник Нодир Саматовни қўлга олишди. "Подполковник Саматов, амалдаги инструкцияларни бузган ҳолда, бўлимнинг навбатчиликка киришган шахсий таркиб ҳходимларини асоссиз равишда дам олиш кунларидан маҳрум қилган. Ҳар бир ходим қонунда белгилаб қўйилган дам ...

  • 19:41Навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистонда судлов тизими кескин ўзгарармиш

    Президент Шавкат Мирзиёнинг бугун матбуотда эълон қилинган фармонига кўра, Ўзбекистонда судлов тизими кескин ўзгаради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий Хўжалик суди, фуқаролик суди бирлаштирилиб, ягона судлов тизими шакллантирилади. Шунингдек, мансабдор шахслар устидан шикоят қилиш мумкин бўлган Маъмурий судлар тузилади. Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида айтили...

  • 18:12Миллат сотқини Муҳаммад Бекжон Ислом Карим зиндонидан озод қилинди! Аммо, сотқинларни миллатнинг ўзи ҳам жазолайди

    Бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Зарафшондаги 64/48-сонли жазони ижро этиш муассасасидан журналист, ўзбек миллатини 53-54 лақабли бош сотқини Салой Мадаминнинг укаси Муҳаммад Бекжон озодликка чиқарилди. Белгиланган жазо муддатининг ниҳоясига етгани сабабли озод қилинган маҳкум ўз укалари Комил ва Жуманазар тарафидан Хоразмга олиб кетилди. Муҳаммад Бекжоннинг кайфияти яхши. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятига кўра, у жазо мудд...

21 February 2017
  • 23:15Ўзбекистонда 10 000 сўмлик банкнота муомалага киритилади

    Мамлакатдаги қатор нашрлар 10 000 сўмлик банкнотанинг муомалага киритилиши ҳақидаги хабарларни чоп этган. Хабарларга кўра, Ўзбекистон Марказий банки томонидан тақдим этилган банкнота нусхаси Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати тарафидан тасдиқланибди. Бу борада Сенат қарорининг нусхаси ҳам матбуотга чиқиб кетган. “Қора бозор” курси бўйича қарийб 1,5 долларга тенг банкнотанинг муаомалага киритилиши санаси номаълум. Шунингдек, унинг унинг инфляцияга таъсири борасидаги прогонозлар ҳам ишлаб чиқилмага...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону