23 February 2017
21:27 - Ўзбекистонга McDonalds, Burger King, Starbucks сингани машҳур брендлар кириб келармиш, мустақиллик учун курашган миллат фарзандларичи?
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг миллий қонунчилик базасида пайдо бўлган Ўзбекистон президентининг янги қарорига мувофиқ, мамлакатга халқаро меҳмонхоналар тармоқлари брендлари (минтақаларда ўрта даражадаги), ресторанлар, кафе ва тез овқатланиш шохобчаларини франчайзинг шартномалари асосида таклиф қилиш таклифи илгари сурилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистонда McDonalds, Burger King, Starbucks, KFC ва бошқа жаҳонга машҳур ресторанлар ва қаҳвахоналар тармоқлари фаолият юритмайди. Хорижлик сайёҳлар эса шу каби жиҳатларга ҳам эътибор қаратади ва бу аслида улар учун қўшимча қулайлик ҳисобланади.

Шундай қилиб, юқорида номлари келтирилган фирма ва компаниялар учун тўловларни амалга ошириш мақсадида савдодан тушган маблағлардан франчайзинг хизматлари учун талаб этиладиган суммалар конвертация қилиб берилади. Экспертларнинг фикрича, бу нафақат Ўзбекистоннинг туризм жозибадорлигини оширади, балки мамлакатдаги инвестициявий муҳитга ижобий таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, таниқли брендлар ўзлари билан замонавий маркетинг механизмларини олиб киради, минглаб янги иш ўринлари ташкил этади.

Қандайдир овқатхоналарнинг Ўзбекистонга кириб келиши учун президентнинг қарори керак бўлиб қолган бўлса, бу мавжуд тузум ўлим йўлида давом этаётганининг кўрсатгичидир.

Қизиқ, Шавкат Мирзиё мамлакатимизнинг мустақиллиги учун курашиб, ҳозир чет элда яшашга мажбур бўлаёган миллат фарзандларига ҳам Ўзбекистонга кириш рухсати берармикан?