21 February 2017
23:15 - Ўзбекистонда 10 000 сўмлик банкнота муомалага киритилади
Мамлакатдаги қатор нашрлар 10 000 сўмлик банкнотанинг муомалага киритилиши ҳақидаги хабарларни чоп этган. Хабарларга кўра, Ўзбекистон Марказий банки томонидан тақдим этилган банкнота нусхаси Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати тарафидан тасдиқланибди. Бу борада Сенат қарорининг нусхаси ҳам матбуотга чиқиб кетган.

“Қора бозор” курси бўйича қарийб 1,5 долларга тенг банкнотанинг муаомалага киритилиши санаси номаълум. Шунингдек, унинг унинг инфляцияга таъсири борасидаги прогонозлар ҳам ишлаб чиқилмаган.