23 February 2017
19:03 - Баварияда мусулмон аёлларнинг расмий жойларда рўдапода юриши тақиқланди, буёғи бундан баттар бўлади

Авваламбор, билмайдиганларга билдириш керакки, “Ўзбек тилининг изоҳли луғатида” “рўдапо” сўзининг “Бичими келишмаган, беўхшов, бесўнақай кийим ёки ёпинчиқ” маъноси ҳам бор.

Германиянинг Бавария вилоятида мусулмон аёлларга паранжи билан чачвонни бирлаштирувчи, рўдапо деса бўладиган кийим билан мактаб, университет, ҳукумат муассасалари ва сайлов участкаларига кириш тақиқланди. Бундай қарор маҳаллий қонунчлик органи тарафидан чиқарилган.

Инглизларниннг Daily Mail газетасининг Интернат нашрида айтилишича, шу каби қарор-қонунлар чиқарилиши кераклигини Германия Канцлери Ангела Маркел ҳам айтган экан. Бавария расмийлари бундай рўдаполар ўз маданиятларига ва қадриятларига зид эканлигини айтмоқдалар.

Бизга бундай қарорлар ёқиб-ёқмаслиги бутунлай бошқа масала, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аммо, шу нарса аниқки, жаҳон бўйлаб “Ислом дини” ва “ислом терроризми” ибораларини синоним сифатида кўриш кенгайиб бормоқда, мусулмонларга салбий муносабат кучаймоқда. Демак, яқинда Ғарбда ҳижоб ва бошқа мусулмонча кийимлар тўла тақиқланади, кейин мачитларни бекитиш ва мусулмонларни Ғарб давлатларидан чиқариб юбориш бошланади. Ҳатто Ғарб давлатларида фуқаро бўлиб олган мусулмонларни фуқароликдан чиқаришади.

Ана ўшандагина, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат башорат қилаётганидек, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишга мажбур бўлади, 5 маҳал номоз, рўза, ва ҳаж фарзликдан чиқарилади. Ўшандагина Ислом дунёсида ривожланиш бошланади, мусулмонларнинг ёппасига Ғарбга қочиши тўхтайди.