23 February 2017
20:27 - Тошкент ва Олмаота ўртасида тезюрар поезд қўйилиши мумкинмиш, ўзбекларни Қозоғистондан сиқиб чиқариш тўхтатиладими?
Бугун пойтахтда бўлиб ўтган Қозоғистон-Ўзбекистон 16-Ҳукуматлараро йиғилишда Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов мамлакатлараро алоқаларни ривожлантиришдаги асосий йўналишлардан бири транспорт-транзит тизими эканлигини алоҳида қайд этди.

Яқин келажакда Тошкент ва Олмаотани ўзаро боғловчи юқори тезликда юрадиган поездлар, автобус қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз, деди Раматов. Шунингдек, Ўзбекистон Қозоғистон ҳудудига оптик толалар, мева ва сабзавотлар, минерал ўғитлар, рангли металлар, тўқимачилик маҳсулотларини етказиш таклифини берган. Қозоғистондан эса ун импорт қилмишмоқчи.

Қизиқ, бу Раматов исмли аҳмоқ Қозоғистонда ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш, ўзбек мактабларини бектиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини биладими? Билмаса, бундай одамни бир тепиб Ўзбекистондан йўқ қилиш керак. Билса-ю, аммо бу мавзуни тилга олмасдан қисиб ўтирган бўлса, ўзбек миллати олдида жавоб берадиган кун келишини унга эслатиш шарт.