Кундалик хабарлар - 21 August 2017

  • 22:10Долларнинг расмий курси қимматлади, реал курс мўътадиллашмоқда

    Бугун Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Бугунги курс ўтган ҳафтадагисига нисбатан 27 сўм 94 тийинга кўп бўлиб, 4182 сўм 30 тийинни ташкил қилади. 1 евро қиймати эса 31,66 сўмга ошиб, 4927 сўм 15 тийин деб белгиланди. Ўзбекистон "қора бозор"ида доллар курси бир ҳафтадирки, тушиб-кўтарилиб турибди. Бугунга келиб эса сал мўътадиллаша бошлади: 7800-7900 сўм.

  • 21:36Асака заводи фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бечора Асаками?

    Асакадаги GM-Uzbekistan заводида автомобиль ишлаб чиқариш 22 августдан 11 сентябргача тўхтатилади. Заводнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси тарқатилган хабарга кўра, завод фаолиятининг тўхтатилишига “йиллик профилактика ишлар"нинг бошланиши сабаб бўлганмиш. Режага мувофиқ, автомобиль заводида "профилактик кўрикдан ўтказилиб, асосий ва ёрдамчи асбоб-ускуналарга тўлиқ техник хизмат кўрсатилади, завод қолдиқлари тафтиш қилинади, коммунал хўжалик ва коммуникация тармоқларида таъмирлаш ишлари...

  • 20:13Самарқанд шаҳрида янги ҳоким: Эски Раҳимов ўрнига янги Раҳимов! Бечора Ўзбекистон!

    Бугун халқ депутатлари Самарқанд Шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, шаҳарга Фурқат Раҳимов ҳоким этиб тайинланган. Унинг ўрнида бўлган Воҳид Раҳимов эса, шу вилоятининг Пахтачи туманига ҳоким қилиб улоқтирилган. Булардан ташқари, Самарқанд вилоятидаги яна 5 туманга янги ҳокимлар тайинланибди. Бундай ўзгаришниннг сабаби нима эканлиги ҳақида хабарларда бирон нарса дейиш унутилибди. Нима қилибди, халқнинг ўзи ҳам бундай нарсалар билан қизиқмайди...

  • 17:33АҚШдаги Техас Университетида “оқлар устунлиги”нинг рамзи бўлган яна бир ҳайкал кечаси олиб ташланди, аммо мусулмонларга қарши кайфият ортаверади

    Reueters агентлиги, маҳалий вақт билан саҳар соатларида тарқатган хабарига кўра, бугун кечаси Техас штатининг пойтахти Остин шаҳридаги Университетда “оқлар устунлиги”нинг рамзларидан бири ҳисобланадиган ҳайкал олиб ташланган (расмда). Ҳайкал аввалдан эълон қилинмасдан кечаси олиб ташланишининг сабаби – ҳайкалнинг олиб ташланишига қарши чиқадиганлар бўлиши мумкинлигидан қўрқишдир. Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил 12 августда АҚШнинг Виржиния штатидаги Шарлотсвилл шаҳарч...

20 August 2017
19 August 2017
  • 15:42Яшасин улуғ Лениннинг ишини давом эттираётган Шавкат Мирзиё! Аммо, ЎзАнинг хоинлигига нима деймиз?

    Ўзбекистоннинг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА бугун шундай ёзибди: “Бугун эрта тонгдан кимдир кўчаларни супуряпти, кимдир ариқларни тозаламоқда, яна биров дарахтларга шакл бериш билан банд. Хуллас, шу элнинг фарзандиман деган инсон борки, хайрия тадбиридан четда тургани йўқ.” Аммо, бу ерда янглишлик бор. Улуғларнинг улуғи Владимр Ленин ҳаммани субботникка чақириш билан чекланмаган, ўзи субботникка чиқиб, елкасида хода ташиганку, бизда нима бўлмоқда?. Нима, бизнинг улуғимиз Шавка...

  • 07:22Нурсултон Назарбой Акмола вилоятига бориб нима қилди ва Шавкат Мирзиё нима қилган бўларди?

    Казинформ Агентлиги хабар беришича, кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Акмола вилоятидаги Бурабай поселкасига бориб, мамлакат минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва давлат программаларини амалга ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Сенат раиси, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Президент маъмурияти раҳбари ва унинг ўринбосарлари, вилоятлар ҳамда Остона ва Олмата шаҳар ҳокимлари, давлат марказий органларининг раҳабарлари иштирок этдибдилар. Бу ерда давл...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону