19 August 2017
15:42 - Яшасин улуғ Лениннинг ишини давом эттираётган Шавкат Мирзиё! Аммо, ЎзАнинг хоинлигига нима деймиз?

Ўзбекистоннинг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА бугун шундай ёзибди: “Бугун эрта тонгдан кимдир кўчаларни супуряпти, кимдир ариқларни тозаламоқда, яна биров дарахтларга шакл бериш билан банд. Хуллас, шу элнинг фарзандиман деган инсон борки, хайрия тадбиридан четда тургани йўқ.”

Аммо, бу ерда янглишлик бор. Улуғларнинг улуғи Владимр Ленин ҳаммани субботникка чақириш билан чекланмаган, ўзи субботникка чиқиб, елкасида хода ташиганку, бизда нима бўлмоқда?.

Нима, бизнинг улуғимиз Шавкат Мирзиё кўчаларни супиришда қатнашмаяптиларми? ЎзА бу ҳақда ёзмасдан пастакашлик қилмоқда-ку. Чунки, ҳеч шубҳасиз, Шавкат акамиз кўчаларни супуришда иштиирок этмоқдалар, аммо ЎзА буни хабар қилишдан, Шавкат Мирзиё ҳам шу элнинг фарзанди эканлигини ҳаммага кўрсатишдан қочмоқда. Бу нафақат пасткашлик, Шавкат Мирзиёга нисбатан хоинликдир.

Ҳақиқий эл фарзанди бўлишнинг рамзига айланган расмдаги Ленинни кўринг ва Шавкат Мирзиёдан ҳамма кунларни субботникларга айлантиришни талаб қилинг, азиз ўзбеклар!!

Ана ўшанда, ҳозир қозоқ дворникларидан кам маош олаётган ўзбек сенаторлари ва профессорлари гап маошда эмас, элнинг фарзанди бўлишда, кўча тозалашда эканлигини тушуниб, маошлари камлигидан қайғуришни тўхтатадилар.

Муҳим бўлгани, Ўзбекистонда ўртача ойлик (90 доллар) ҳатто қозоқлардан камлиги эмас, кўчаларимизнинг тозалигидир. Нима, ойлик ортгани билан кўчалар тоза бўлиб қолармиди?