21 August 2017
21:36 - Асака заводи фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бечора Асаками?

Асакадаги GM-Uzbekistan заводида автомобиль ишлаб чиқариш 22 августдан 11 сентябргача тўхтатилади. Заводнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси тарқатилган хабарга кўра, завод фаолиятининг тўхтатилишига “йиллик профилактика ишлар"нинг бошланиши сабаб бўлганмиш.

Режага мувофиқ, автомобиль заводида "профилактик кўрикдан ўтказилиб, асосий ва ёрдамчи асбоб-ускуналарга тўлиқ техник хизмат кўрсатилади, завод қолдиқлари тафтиш қилинади, коммунал хўжалик ва коммуникация тармоқларида таъмирлаш ишлари бажарилади ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш режаси бўйича таъмирлаш ишлари амалга оширилади".

Агар заводнинг маҳсулотларига катта эҳтиёж бўлса эди, ҳеч қандай шароитда унинг фаолияти тўхтатилмаган бўларди, дейди мухбиримиз. Хуллас, қаёққа қарасанг, бечора Ўзбекистон дейишга мажбур бўласан. Ёки, “Бечора Асака!” дейиш керакми?