20 August 2017
17:24 - Бечора Ғарб: Австралия Бош вазири исломий терактларни тўхтатиш планини таклиф қилди. “Ҳаракат”: Таклиф бир тийинга қиммат, аслида Исломни ўзгартириш керак
Reuters Агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарда айтилишича, Австралиянинг Бош вазири Малкольм Тернбулл аҳолини ҳар қандай террордан, жумладан, автотранспорт ёрдамида ўтказилаётган террористик хавфлардан қутқариш учун янги план тақдим қилибди.

Бу хабар билан боғлиқ икки нарсани урғуламоқсимиз. Биринчиси, Ғарб “терроризм” деганда “ислом терроризми”ни назарда тутаёгани шубҳасизлигидир. Иккинчиси, биз Ғарб деганда, Европа, Шимолий Америка ҳамда Япония, Жанубий Корея ва Авcтрaлияни назарда тутаётганимиздир.

Австалия Бош вазирининг планида автомобиллар ишлатиб ўтказилаётган терактларни тўхтатиш учун турли объктлар қурилётгандаёқ террорнинг олдини олиш йўллари назарда тутилиши кераклиги, катта шаҳарларнинг марказий кўчаларида, савдо марказлари ва спорт объектларига яқин жойларда автомобилларни парк қилишни тақиқлаш ва шунга ўхшаш бир қатор таклифлар бор.

Тўғри, Малкольм Тернбуллнинг таклифларини ҳам инобатга олиш керакдир, аммо улар билан исломий терактларни тўхтатиб бўлмайди, чунки, исломий терактларнинг илдизи – ўрта асрлардан ҳам илгари Қуръонни хато тафсир қилинишидан келиб чиқаётган хато тушунчалардадир. Исломий терактларни тўхтатиш учун шу хатоларни ўзгартириш, яъни Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвилик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Ундан кейин 5 маҳал намоз, рўза ва ҳаж амалиётларини фарзликдан чиқариш ҳақида ҳам ўйлаш керак бўлади.

Айнан шу фикрлар жаҳонда биринчи марта “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ва “Ҳаракат” тарафидан ўртага отилди, аммо минг афсуски, Ғарбнинг Малкольм Тернбулл каби сиёсий лидерлари ҳали буни тушунмаяптилар, билмаяптилар.