21 August 2017
20:13 - Самарқанд шаҳрида янги ҳоким: Эски Раҳимов ўрнига янги Раҳимов! Бечора Ўзбекистон!

Бугун халқ депутатлари Самарқанд Шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, шаҳарга Фурқат Раҳимов ҳоким этиб тайинланган. Унинг ўрнида бўлган Воҳид Раҳимов эса, шу вилоятининг Пахтачи туманига ҳоким қилиб улоқтирилган.

Булардан ташқари, Самарқанд вилоятидаги яна 5 туманга янги ҳокимлар тайинланибди. Бундай ўзгаришниннг сабаби нима эканлиги ҳақида хабарларда бирон нарса дейиш унутилибди. Нима қилибди, халқнинг ўзи ҳам бундай нарсалар билан қизиқмайди. Аслида, Шавкат Мирзиё кадр алмаштиришдан ҳеч қачон чарчамаслигини халққа кўрсатмоқчи, холос.

Қолаверса, мамлакатнинг ҳақиқий ва аянчли аҳволи билан иши бўлмаган президент яна нима билан шуғулланиши мумкин. Бечора Ўзбекистон, дейиш, бу воқеаларни баҳолашга энг энг тўғри ёндошишдир!