19 August 2017
07:22 - Нурсултон Назарбой Акмола вилоятига бориб нима қилди ва Шавкат Мирзиё нима қилган бўларди?
Казинформ Агентлиги хабар беришича, кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Акмола вилоятидаги Бурабай поселкасига бориб, мамлакат минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва давлат программаларини амалга ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Сенат раиси, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Президент маъмурияти раҳбари ва унинг ўринбосарлари, вилоятлар ҳамда Остона ва Олмата шаҳар ҳокимлари, давлат марказий органларининг раҳабарлари иштирок этдибдилар.

Бу ерда давлат программаларининг бажарилиши ва жамоатчилик онгини янгилаш билан боғлиқ маслалар муҳокама қилинган, минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида ҳисоботлар тингланган.

Йиғилишга оид тафсилотлар бизни унчалик қизиқтирмади, дейди мухбиримиз. Аммо, бундай йиғилиш муҳим ва фойдали бўлгани шубҳасиздир. Айни пайтда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё биронта вилоятга борса, нима қилган бўларди, деган савол ўзбекларни қизиқтириши ҳам шубҳасиз.

Шавкат Мирзиё, табиий, ўзи борган ердаги молхоналарга кирган ва сут соғиш ҳақида сут соғувчиларга, ҳеч киноясиз, ростдан ҳам қимматли маслаҳатлар берган бўларди, атрофдаги далаларни айланиб, деҳқончликни ривожлатириш, трактор қандй юрғазилса яхши бўлиши ҳақида фойдали маслаҳатлар берган бўларди.

Кўрдингизми, тушундингизми, Ўзбекистон билан Қозоғистоннинг, Нурсултон Назарбой билан Ислом Каримнинг, эй, кечирасиз, Шавкат Мирзиёнинг фарқини, ўзбек профессорлари нимага қозоқ дворникларидан кам маош олишларининг сабабларини?