Кундалик хабарлар - 13 October 2018
- 16:00Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Қирғизистонда ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда, Ўзбекистон қаерда, яккамохов бўлиб қолаверамизми?
“Ҳаракат” Агентлиги жуда кўп марта ёзганидек, МДҲга кирувчи давлатларнинг ҳарбий ҳамкорлигини мукаммаллаштириш нуқтаи назаридан келиб чиқиб яратилган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) 1992 йил 15 майда Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг таклифи билан тузилган. Аммо, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг террористларига қарши урушда ўша пайтдаги Россия Президенти Борис Ельцин Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам беришни истамаганидан кейин, алам ичидаги Ислом Карим ўз ташаб...
- 07:16Кеча Душанбеда ШҲТнинг ҳукумат раҳбарлари, Тошкентда МДҲнинг мудофаа вазирлари расмиятчилик учун йиғилишлар ўтказдилар
Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи 8 мамлакатнинг (Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон) ҳукумат раҳбарлари навбатдаги йиғилишларини ўтказдилар. Бу йиғилишда муҳим масалалар муҳокама қилингани ва тегишли қарорлар қабул қилингани айтилса ҳам, аслида, кўпроқ қоғозда бўлган бу ташкилотга кирувчи давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари расмиятчилик учунгина тўплангандилар. Бу ташкилотга аъзо бўлган Ҳиндистон ва Покистон ўзаро уруш остонасидаги давл...
- 19:19Ражаб Эрдўған Доналд Трамп олдида ҳам тиз чўкди ва АҚШлик руҳоний Брансонни озод қилди
Аввалги хабарлармиздан маълумки, Туркияда 2016 йил 15 июлда фатхулла-гуленчилар тарафидан уюштирилган давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 200 мингдан кўпроқ киши ҳибсга олинган бўлиб, уларнинг ичида АҚШлик руҳоний (пастор) Эндрю Брансон ҳам бор эди. Аслида, у Фатхулла Гуленни Ражаб Эрдўғандан яхшироқ исломчи деб ҳисоблар экан холос. АҚШнинг Ташқи Ишлар Вазири туркиялик ҳамкасби билан бир неча марта гаплашиб, айбсиз Эндрю Брансонни озод қилишни сўради. Шу йил август ойи бошларида АҚШ Президен...
- 16:18Ўзбекистондаги тожиклар режимининг ЎзА агентлиги ТЎҲАМБА ёзувчи Азамат Қоржововни мадҳ қилишга бошлаб, аслида, унинг ҳайвонлигини исботлаб берибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ агентлиги ЎзА биронта жиддий таҳлил бермасдан, 40 ёшни қораламай 40 та китоб чиқаришга улгурган ёзувчи Азамат Қоржововнинг ўзини ўзи мадҳ қилувчи ва бошқа ёзувчилар уни камситишга уринётгалари ҳақида ҳеч қандай фактга асосланмаган алжирашларини эълон қилибди ва яна ҳеч қандай асос кўрсатмасдан хулоса чиқарибди: “Адабиётда ҳар кимнинг, жумладан, Қоржововнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Қолаверса, халқ орасида у жуда машҳур. Бунд...
- 13:57Ҳуқуқ ҳимоячилари мажбурий меҳнатга қарши курашда ўз вазифаларини бажармоқдалар, аммо Меҳнат Вазирлиги аҳмоқлигини кўрсатмоқда
Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан биргаликда мажбурий меҳнатга қарши курашда ҳуқуқ ҳимоячиларининг мониторинги натижаларидан фойдаланишга бошлаганини ўз сайтида эълон қилди. Вазирликнинг хабарида айтилишича, ҳуқуқ ҳимоячилари Арисланбай Отепов (Қорақалмоғистонда), Елена Урлаева (Тошкентдан), Ўктам Пардаев (Жиззахдан) ва бошқалар, ўзлари яшайдиган минтақаларда поликлиника ҳамширалари, электр тармоғи ходимлари, ҳарбий хизматга чақирув ёшида бўлганлар ва бошқ...
- 12:19Франция Президенти тупирган бечора Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичларини ўйлаётган эмиш. “Ҳаракат”: Макроиқтисодий кўрсаткичларимиз ўлмоқда-ку!
8-9 октябрь куунлари гўёки Франция Президенти Эмануэл Макроннинг таклифи билан Парижда бўлган Шавкат Мирзиёни шаҳар марказида тантанали кутиб олиш маросимига Эмануэл Макрон келмаган ва феълан Шавкат Мирзиёга тупирган эди. Табиий, бу - Ўзбекистон Президентини юксак даражада ҳақоратлашдан бошқа нарса эмасди. Кеча Тошкентга қайтиб келгандан кейин бироз ўзига келиб олган Шавкат Мирзиё Вазирлар Маҳкамаси ва иқтисодий идоралар раҳбарлари иштирокида мамлакатни жорий йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ри...
- 10:18Ал Азҳар Университетинг Бош имоми ақлдан озибди, унга кўра, терроризм Ислом динининг муаммоси эмасмиш
Мисрнинг бутун Ислом дунёсида ҳам обрўси юксак бўлган Ал Азҳар Университетининг, аслида, Ал Азҳар мадрасасинингн Бош имоми Шайх Муҳаммад Аҳмад ат-Тойиб шу кунларда Остонда ўтаётган Жаҳон Динлари ва Анъанавий Динлар VI Қурултойидаги нутқида ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой билан учрашувида ҳозирги терроризм асосан араб мусулмонлари майдонида бўлаётган бўлса ҳам, терроризм орқасида ислом дини ёки араблар турганини гапириш асоссиз эканлигини урғулабди. Бу ҳақда қозоқларнинг “Казмин...
- 14:04Турк аслли АҚШ олими, Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар шу кунларда Ўзбекистонга келади
ЎзАнинг бугун тарқатилган хабарида айтилишича, 15-22 октябрь кунлари Ўзбекистон Миллий Университети раҳбарияти таклифига биноан АҚШнинг Шимолий Каролина Университети биокимё ва биофизика профессори, 2015 йил Нобель мукофоти совриндори бўлган Азиз Санжар Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф давомида профессор Азиз Санжар бир қатор тадбирларда иштирок этиб, молекуляр биология соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларимиз билан тажриба алмашади ҳамда республикамизнинг ёш олимларини инновацион илмий...
- 07:21Бечора Шавкат Мирзиё Францияга борди ва Ўзбекистонга қайтиб келди, аммо Франция Президенти Эммануэл Макрон унга тупирди
Шавкат Мирзиё Франция Президенти Эммануэль Макроннинг гўёки таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан Парижга бориб келганини ёритиш учун сарлавҳадаги ифоданинг ўзи етарали бўларди. Аммо, Ўзбекистон Президентига ҳурмат кўрсатиб, саёҳатнинг баъзи тафсилотларини бериш - хабарчилик нуқтаи назаридан жуда муҳим бўлса керак. Авваламбор айтиш керакки, Шавкат Мирзиёнинг Тошкентдан Парижга учиб кетгани ҳақидаги ЎзАнинг хабарига осмонда учиб кетаётган учоқнинг расмигина қўйилгани сабабли,...
- 14:54Бечора Англия: Буюкбритания Ички Ишлар Вазирлиги ислом терроризмининг хавфи 2 йилгача камаймаслигини айтибди. “Ҳаракат”: Ислом дини ислоҳотларга муҳтож!
Ҳамма Англия деб биладиган давлатнинг расмий номи Буюкбритания ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бўлиб, унинг таркибига Англиядан ташқари Шотландия ва Шимолий Ирландия киради. Бу Қиролликда асосий ролни Англия ўйнаши ҳам кўпчиликка маълум. Аммо, ушбу хабаримиз учун булар муҳим эмас. Муҳим бўлгани, Англияда чиқадиган The Sun нашри бу Қиролликнинг Ички Ишлар Вазири Сажид Жавидга асосланиб хабар беришича, бу йил хавфсизлик хизматлари тарафидан 12 та исломий терактнинг олди олинган ва яқин 2...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения Читать дальше...Кушматов Эргашали
Добавить сведения Читать дальше...