10 October 2018
07:21 - Бечора Шавкат Мирзиё Францияга борди ва Ўзбекистонга қайтиб келди, аммо Франция Президенти Эммануэл Макрон унга тупирди


Шавкат Мирзиё Франция Президенти Эммануэль Макроннинг гўёки таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан Парижга бориб келганини ёритиш учун сарлавҳадаги ифоданинг ўзи етарали бўларди. Аммо, Ўзбекистон Президентига ҳурмат кўрсатиб, саёҳатнинг баъзи тафсилотларини бериш - хабарчилик нуқтаи назаридан жуда муҳим бўлса керак.

Авваламбор айтиш керакки, Шавкат Мирзиёнинг Тошкентдан Парижга учиб кетгани ҳақидаги ЎзАнинг хабарига осмонда учиб кетаётган учоқнинг расмигина қўйилгани сабабли, биз ўз хабаримизда "Шавкат Мирзиё қайси хотини билан учиб кетди, 1-чи хотини Зироатхон биланми, диний никоҳли 2-чи хотини, Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнора биланми, ёки умуман хотинисизми?" деб савол қўйган эдик. Париждан берилган хабарларда ҳам, Шавкат Мирзиёнинг 9 октябрда Тошкентга қайтиб келгани ҳақидаги хабарда ҳам, унинг хотинлари тилга олинмади, расмлари қўйилмади. Яъни, биз қўйган саволлар жавобсиз қолаверди. Аслида, бу саволлар ҳамма ўзбекларни қизиқтириши шубҳасиздир.

Шавкат Мирзиёни Париж аэропортида Франция расмийлари кутиб олгани айтилди. Балки шундайдир, аммо тилга олишга ҳам арзийдиган давлат расмийси аэропортга чиқмагани сабабли, чиққан расмийларнинг кимлиги айтилмади.

Шавкат Мирзиё Парижда 8 октябрдаёқ БМТнинг Таълим, Фан ва Маданият Масалалари Ташкилоти, яъни ЮНЕСКО раҳбари Одри Азуле, Франция Республикаси Сенати раиси Жерар Ларше ва Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди. ЎзАнинг бу учрашувлар ҳақидаги хабарлари умумий гаплардан иборат бўлиб, Шавкат Мирзиёнинг ташрифи арафасида умумий қиймати 5 миллиард еврога яқин инвестиция лойиҳалари бўйича келишувлар имзолангани урғуланган. Аммо, келишувлар – мутлақо кўпчилиги қоғоздагина қолиб кетадиган меморандумга ўхшаган нарсалар эканлигини айтиш унутилган.

Асосий воқеа, яъни икки мамлакат президентларининг учрашуви 9 октябрда бўлиши керак эди. Шундай бўлди, Париж шаҳридаги Шон-шараф майдонида Шавкат Мирзиёни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди, гўёки олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, Ўзбекистон ва Франция давлат мадҳиялари янгради. Аммо, КУЛАСИЗМИ, ЙИҒЛАЙСИЗМИ, бу маросмига мезбон, яъни ЭММАНУЭЛ МАКРОН КЕЛМАДИ.

Тахмин қилиш мумкинки, 41 ёшли Эммануэл Макрон ўзидан 24 ёш катта бўлган севимли хотини Брижит Тронё билан бир нарсалар қилгиси келиб қолган ва бечора Шавкат Мирзиёни кутиб олиш маросимига бормаган.

Шундай бўлса ҳам, Шавкат Мирзиёнинг ўзи Франция президентларининг қароргоҳи Елисей Саройига бориб Эммануэл Макрон билан учрашибди. Учрашув ҳақидаги ЎзАнинг баландпарвоз гаплардан иборат хабарида пичоққа илинадиган бирон нарса йўқ.

Бу учрашувдан кейин бирров машҳур Лувр музейига ҳам кириб чиққан Шавкат Мирзиё Тошкентга қайтди. Хотинлари қаерда, деган савол жавобсиз қолаверди.

Шунақа гаплар. Нима ҳам дердик, бечора Ўзбекистон ва бечора Шавкат Мирзиё деймиз.