11 October 2018
13:57 - Ҳуқуқ ҳимоячилари мажбурий меҳнатга қарши курашда ўз вазифаларини бажармоқдалар, аммо Меҳнат Вазирлиги аҳмоқлигини кўрсатмоқда

Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан биргаликда мажбурий меҳнатга қарши курашда ҳуқуқ ҳимоячиларининг мониторинги натижаларидан фойдаланишга бошлаганини ўз сайтида эълон қилди.

Вазирликнинг хабарида айтилишича, ҳуқуқ ҳимоячилари Арисланбай Отепов (Қорақалмоғистонда), Елена Урлаева (Тошкентдан), Ўктам Пардаев (Жиззахдан) ва бошқалар, ўзлари яшайдиган минтақаларда поликлиника ҳамширалари, электр тармоғи ходимлари, ҳарбий хизматга чақирув ёшида бўлганлар ва бошқа шахслар пахта теримига мажбуран сафарбар қилинганлиги, уларнинг ичида ҳомиладор аёллар ҳам бўлганлиги ҳақида хабар берибдилар. Вазирлик расмийлари бу воқеаларни текшириб, айбдорларни номигагина жарима билан жазолабдилар. Бундан ташқари, вазирликка мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳоллари бўйича аҳолидан 819 та мурожаат келибди, улар бўйича ҳам тегишли ишлар қилинибди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва бир қатор оддий фуқаролар одамларни мажбурий меҳнатга тортилаётгани ҳақидаги фактларни вазирликка етказганлари тўғри ва олқишга сазовор ишдир, дейди мухбиримиз. Бу йўналишда ишлар давом этавериши керак. Аммо, шуни ҳам тушуниш керакки, Совет замонидаги воқеалар, ҳозир бўлаётган воқеалар ҳам кўрсатмоқдки, одамларни мажбурий меҳнатга, асосан пахта теримга жалб қилишнинг асосида ётган сабаб – пахта етиштирганлар пахтани сал кам текинга, ҳукумат белгилаган нархда, ҳукумат белгилаган ташкилотларга топширишга мажбур эканлигидир.

Совет замонини оқлаш ниятимиз йўқ, аммо у пайтда расман социалисти иқтисодиёт ишларди ва мавжуд режимнинг ўзи мактаб ва олий таълим юртларининг ўқувчиларини, ҳукумат ташкилотларининг ходимларини пахта теришга мажбуран олиб чиқишга мажбур эди.

Хўш, бугун нима бўлмоқда? Ўзбекистон гўёки бозор иқтисодиётига ўтганини эълон қилган бўлса ҳам, амалда, айниқса, қишлоқ хўжалигида, авваламбор, пахта етиштиришда, Совет замонидан қолган социалистик иқтисодиёт яшамоқда. Шундай экан, Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлигининг ўзи ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан, биринчи навбатда, бу режимнинг раҳбари Шавкат Мирзиёдан қишлоқ хўжалигини ҳам тўла бозор иқтитсодиётига ўтказишни талаб қилишлари керак. Ана ўшандагина, пахта етиштирадиганлар ўз маҳсулотларини бозор нархида истаган жойда сотадилар ва кераклигича катта маҳнат ҳаққи тўлаб бўлса ҳам, пахта теримига аҳолининг пулга муҳтож қисмини жалб қиладилар. Яхши пул тўланса, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда қуллардек ишлаётган ва сони миллиондан кўп бўлган Ўзбекистон фуқароларининг маълум қисми ўз мамлакатларида меҳнат қилади, жумладан, пахта теришда иштирок этади.

Ўзбекистонда шундай фундаментал иқтисодий ислоҳотлар ўтказилмаса, бозор иқтисодиётига тўла ўтилмаса, аҳолининг маълум қисмини мажбурий пахта теримига жалб қилиш практикасини тўхтатиб бўлмайди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ҳукумат олдига шу каби талабларни қўйишлари шарт.