13 October 2018
16:00 - Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Қирғизистонда ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда, Ўзбекистон қаерда, яккамохов бўлиб қолаверамизми?

“Ҳаракат” Агентлиги жуда кўп марта ёзганидек, МДҲга кирувчи давлатларнинг ҳарбий ҳамкорлигини мукаммаллаштириш нуқтаи назаридан келиб чиқиб яратилган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) 1992 йил 15 майда Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг таклифи билан тузилган. Аммо, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг террористларига қарши урушда ўша пайтдаги Россия Президенти Борис Ельцин Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам беришни истамаганидан кейин, алам ичидаги Ислом Карим ўз ташаббуси билан тузилган КХШТдан Ўзбекистонни чиқариб олган эди.

Кейин Ислом Карим Ўзбекистонни КХШТга қайтарди, кейин яна чиқиб кетди. Ўзбекистон КХШТда йўқ экан, МДҲ давлатлари мудофаа вазирларининг Кенгаши деб аталадиган нарса расмиятичилик учунгина тузилганлигини биз доим айтиб келмоқдамиз.

Бугун Қирғизистонда КХШТга аъзо бўлган Россия, Арманистон, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари ҳарбийларининг 10 октябрда бошланган машғулотлари давом этмоқда экан. Русларнинг “Новости” Агентлиги хабар беришича, “Ҳамкорлик – 2018” деб номланган машғулотлар “Эдельвейс» полигонида ўтмоқда (расмни кўринг). Машғулотлар бугун битади.

Қаранг, Тошкентда кеча МДҲга крувчи 8 мамлакатнинг мудофаа вазирлари йиғилиш ўтказдилар, уларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қабул қилди, аммо Ўзбекистоннинг КХШТга муносабати, унга аъзо бўлиш масаласи мутлақо муҳокама қилинмади. Демак, Тошкентдаги йиғилиш, биз аввалги хабаримизда айтганимиздек, шунчаки расмиятчилик йиғилиши эмас, оддий масхарабозлик бўлган.

Шавкат Мирзиё шу йил 3 сентябрда Иссиқкўл бўйидаги Чўлпонота шаҳрида ўтказилган Туркийтилли Давлатлар Ҳамдўстлиги Кенгашининг йиғилишида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиб, у ерда нутқ ҳам сўзлаган эди. Аммо, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимнинг раҳбари Шавкат Мирзиё туркийтилли давлатлар ичида аҳолиснинг сони билан 2-чи ўринда турган Ўзбекистонимизни бу ташкилотга аъзо бўлиши масаласини тилга ҳам олмади. Нимага? Жавоб ҳам аниқ: Тожиклар режими Ўзбекистон ва ўзбек миллатига душман бўлгани сабабли, Ўзбекистон ва ўзбек миллатининг манфаатларига мос келадиган ишлардан бизни узоқроқда тутишга, Ўзбекистонимизни яккамохов қилишга ҳаракат қилади.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Бундай президент ва унинг тожиклар режими билан келажагингиз йўқ. Ўзбекистон турли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ва ўз кучини намойиш қилиши керак. Кучи бор давлат ва миллатгагина ҳурмат бўлади.