Кундалик хабарлар - 04 August 2014

  • 21:47АҚШ Меҳнат вазирлиги мулозимлари Ўзбекистонга келиб-кетибди

    Бу ҳақда бугун «Новый Век» газетасида чоп қилинган мақола орқали хабар топдик. Ўтган ҳафтада Тошкентга келган вазирлик мулозимлари Ўзбекистонда болалар меҳнати тугатилганини олқишлабди. Ҳар ҳолда АҚШ элчилигига суяниб хабар берган нашр ана шу эътироф учунгина махсус чиқиш уюштирган бўлса керак. Аслида эса АҚШ Меҳнат вазирлиги мулозимлари БМТнинг Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) нозирлари томонидан ўтган йили Ўзбекистонга уюштирилган ташриф ва унинг ортидан чиққан зиддиятли фикрларни ўрганиш учун ...

  • 21:24Абдулазиз Комил Уммонга кетмоқчи

    Шу йилнинг 6 августида Уммон пойтахти Маскатда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транскоридорини ташкил этиш бўйича анжуман ўтади. Шу муносабат билан тўрт мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Маскатга йиғилмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси учрашувга эртага жўнаб кетади. Эслатиб ўтамиз, 2011 йилнинг апрелида Туркманистонда мазкур лойиҳани яратиш бўйича Меморандум имзоланганди. Кўринишидан, 3 йил аввал Меморандум имзоланганига қарамасд...

  • 20:18Ўзбекистонда сайлов спектакли: либераллар кураш бошлаганини эълон қилди

    Бугун Ўзбекистон тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Либерал демократик партиянинг Навоий вилояти кенгаши келаси йилга режалаштирилган сайловлар борасида махсус анжуман ўтказди. Кенгаш аъзолари ўзларининг бу галги сайловларда ҳам етакчи бўлишини таъкидлашди. Партиянинг сиёсий кенгаши ва Парламентдаги фракцияси аъзолари иштирок этган давра столида мамлакатда ишбилармонлар, тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотларни яна-да жадаллаштириш юзасидан партия стратегиясини пиши...

  • 19:29МТС алоқа оператори шу йилнинг 1 декабридан ишга туширилади

    Россиянинг «МТС» ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ташкил этиладиган янги алоқа оператори Universal Mobile Systems номи билан фаолият олиб боради, деб хабар қилмоқда маҳаллий веб нашрлар. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси «Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича Universal Mobile Systems қўшма корхонасини тузиш тўғрисида»ги қарор қабул қилган. Қарорда белгиланишича, UMS 1 ноябрга қадар техник, 1 декабрга қадар тижорий эксплуатацияни амалга оширади. Ислом Каримнинг қизи Фуҳушанинг қ...

  • 18:50“Қора бозор”да АҚШ долларининг курси ошиб бормоқда

    Бугун валютафурушлар АҚШ долларининг 100 талик купюрасини 307 000 сўмгача харид қилишди. Аксинча, уни сотиб олмоқчи бўлган киши саррофга 310 000 сўм бўриши керак. Бу миқдор ўзбек сўми муомалага киритилган кундан бери инфлациянинг энг юқори кўрсткичидир. “Қора бозор”да Евро, Рубль, Тенге сингари бошқа хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ҳам АҚШ долларига монанд ўсган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини 2324.10 сўм қилиб белгилаган, аммо а...

  • 17:23Босқинчилик ва аёлларни зўрлаш билан шуғулланган уч кишилик гуруҳ Эронда осилди

    Шариат қонунлари билан яшайдиган Эронда бу каби воқеалар тез-тез бўлиб туради. Аммо, уч кишининг бараварига юзлаб одамларнинг кўз ўнгида осиш биринчи марта бўлмоқда экан. Воқеа Эроннинг шарқидаги Широз шаҳрида бўлган. 11 ой аввал қўлга олинган уч кишилик гуруҳ қуролли босқинчлик ва аёлларни зўрлаш айблари билан шариат суди тарафидан ўлим жазосига тортилган. Мана энди, расмда кўриб турганингиздек, ҳукм шаҳарнинг катта майдонларидан бирида ижро этилган. Жиноят қилганлар жазоланиши керак, мамлака...

  • 15:15Истанбулда Ражаб Эрдўғон учун 2 млн кишилик митинг йиғилди

    10 августда бўладиган президентлик сайловларида ғалаба қилиши шубҳасиз кўринаётган Туркия Бош вазири, айни замонда, исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясининг лидери Ражаб Эрдўғон кеча Истанбулнинг Молтепа майдонида сал кам 2 миллион киши тўпланган митингда 1 соатлик нутқ сўзлади, дейилади бу мамлакатнинг энг катта “Миллиёт” газетасидаги хабарда. Умумий соҳаси 1 млн 200 минг квадрат метр, яъни 120 гектар бўлган Молтепа майдонига 171 та стадион сиғдириш мумкин экан. Табиий, тел...

03 August 2014
  • 03:51ХАМАС тарафидан асирга олингани айтилаётган Исроил аскари жангда ўлган экан

    Бу ҳақда хабар берган Associated Press агентлиги 23 ёшли Хадар Голдин 1 август куни жангда ҳалок бўлгани ва Исроилнинг Мудофаа вазири унинг оила аъзолари билан учрашганини билдирди. Аввалига Хадар Голдин Исроил Мудофаа вазирининг жияни эканлиги ҳақида хабарлар тарқаган эди. АҚШ президенти ва Давлат Котиби бу асирни қўйиб юборишни талаб қилганлари, ҳатто бу масалада ёрдам сўраб Туркияга мурожаат қилингани - унинг оддий аскар эмаслигини кўрсатгандек бўлганди. Уруш-урушда, шундай воқеалар бў...

  • 03:21Қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда қисиб ўтирган Ўзбекистон ҳукумати Рўғун ГЭСи масаласида фойдасиз фарёд қилмоқда

    Ўзбекистон ҳукуматининг расмий сайтида Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовнинг Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари вакилларининг Олмотада ўтказилган йиғилишида сўзлаган нутқининг тўла матни келтирилибди. Бу йиғилишда Жаҳон Банкининг Тожикистонда қурилаётган Рўғун ГЭСи ҳақидаги ҳисоботи ва сув заҳираларидан фойдаланиш ҳақидаги мулоҳазалари муҳокама қилинган экан. Рустам Азимовнинг узундан-узоқ нутқида чиқарилган хулосани қисқача шундай ифодалаш мумкин: Рўғун ГЭС қурилмаслиги лозим. Эй, аҳмо...

  • 02:53Украина шамоли Россияда: Сибирни федераллаштириш ҳаракати бошланди

    Россия президенти Владимир Путин режимининг қуролли кучлари Қримни босиб олиб, уни Россияга қўшиб олишганда, бу ишнинг натижасида эртами-кеч Россиянинг ўзи парчаланиб кетиши муқаррарлигини дунёда биринчи бўлиб “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари айтганди. Аммо улар ҳам воқеалар бунчалик тез ривожланишини кутмагандилар. Ҳозир маълум бўлишича, Новосибирскда фаолият олиб бораётган қандайдир гуруҳ шу йил 17 августда “Сибирни федераллаштириш учун марш” ўтказиш йўлида тайёргарчиликлар бошлабди. Гуруҳни...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону