31 July 2014
20:14 - МТС ва Ўзбекистон ҳукумати ўртсида келишув имзоланди
Оммавий ахборот воситаларига кўра, “Мобильные ТелеСистемы” МЧЖ, яъни МТС алоқа оператори Ўзбекистон ҳукумати билан муроса битимини имзолади. Унга мувофиқ, компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобиль алоқа хизматларини кўриш бўйича фаолиятини қайта тикланади. Битимга кўра, мамлакатда уяли алоқани амалга оширувчи ширкатнинг 50,01 фоиз акциясига МТС, 49,99 фоиз акциясига эса Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги унитар корхона эгалик қилади.

Қўшма корхона олдин “Ўздунробита” МЧЖ ХКга тегишли бўлган мулк, асбоб-ускуна ва инфратузилма базасида фаолиятини йўлга қўяди, дейлидади хабарларда. Томонлар муроса битими асосида барча жараённи яқин кунларда тугатишни ҳамда йил охирига қадар мобиль алоқа тармоғи хизматини муомалага киритишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда мобиль алоқа хизматининг сифатини ошириш нуқтаи назаридан МТСнинг Ўзбекистонга қайтишини олқишлаш керак. Путин ўз вассали Ислом Каримдан шундай қилишни талаб қилганига ҳам шубҳа йўқ. Иш шу тарафга кетаётганини русларнинг “Новости” агентлигига асосланиб, шу йил 27 июнда хабар қилган эдик.