Кундалик хабарлар - 03 August 2014

  • 02:28Путиннинг малайи Иванишвили собиқ президент Саакашвилини сиртдан ҳибсга олиш ҳукми чиқартирди

    Аввалги хабарларимизда Гуржистоннинг прокуратураси собиқ президент Михаил Саакашвили устидан жиноий иш очгани, уни 2007 йил 7 ноябрда ўтказилган гўёки тинч митингни куч билан тарқатиб юборишда, Россия миллиардери Бадри Патаркацишвилининг “Имеди” телекомпанияси ва бошқа бойликларини ноқонуний равишда ўзига олиб қўйишда айблаётганларини билдирган эдик. Саакашвили билан бирга унинг қўли остида ишлаган Ички ишлар вазири Вано Мерабишвили, Мудофаа вазири Давидом Кезерашвили, Тбилиси ҳокими Гиги Угулав...

  • 02:14Украина шамоли Кавказда: Музлатилган Озорбайжон-Арманистон уруши қайтадан оловланди

    Маълумки, қайта қуриш йиллариданоқ ҳаракатга тушган арманилар, СССР парчаланиши билан Озобайжон ҳудудларидаги Тоғли Қорабоғ Автоном Вилояти ва Шаумян туманларини босиб олиб, у ерларни мустақил Тоғли Қорабоғ Республикаси (арманчасига Арцах Республикаси) деб эълон қилгандилар. Аслида, Озорбайжон ҳудудларининг 20 (!!!) фоизини ўз ичига олган бу республика Арманистоннинг ажралмас бир қисига айланганди. Ўшандан бери озорбайжонлар Россия тарафидан тўла қўллаб-қувватланаиб келётган Арманистонга қар...

02 August 2014
  • 09:02Малайзия учоғининг уриб туширилишидан таъсирланиш холва экан, Dow Jones индекси ўзи йўқ нарсадан қўрқиб сўнги ҳафтада 500 поғанага шўнғиди

    18 июль куни Донбасс устида Малайзия йўловчи учоғи уриб туширилгандан кейин, бу пайтда Нью-Йоркда пешин соатлари эди, қолган ярим кунда Dow Jones индекси 170 поғанага тушиб кетгани, эртасига ўзини тиклаб олганини хабар қилган эдик. Ўтган ҳафта фондлар бозорида арзимас оддий зиг-заглар билан 17 мингнинг устида бўлиб турди, аммо, охирги иш куни кеча битган жорийдаги ҳафтада 298 йўловчиси бўлган Малайзия учоғининг тушиши каби даҳшатли воқеа бўлмаса ҳам, бир ҳафта ичида Dow Jones тахминан 500 поғ...

  • 08:12Конгресс США согласился выделить $225 млн на «Железный купол» Израиля

    Палата представителей США одобрила законопроект о выделении $225 млн на финансирование системы противоракетной обороны Израиля «Железный купол». Об этом сообщает Reuters. За этот документ проголосовали 395 конгрессменов, против - восемь. Ранее законопроект был одобрен сенатом США. Ожидается, что в ближайшее время его подпишет президент Барак Обама. Система противоракетной обороны «Железный купол» используется для перехвата ракет, выпускаемых с палестинских территорий по Израилю. // gaze...

  • 00:29АҚШ Туркияга ялиниб, аслида, унга шапалоқ урди

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, Исроил ва ХАМАС ўртсидаги вақтинча яраш келишуви бир неча соат ҳам давом этмасдан битти. Исроил ХАМАСни, ХАМАС Исроилни келишувни бузишда айбламоқда. Келишув бузилиш соатларларида ХАМАС жангарилари икки исроиллик аскарни ўлдириб, Aдир Голдерн исмли бир офицерни асирга олганлари маълум бўлди. У офицер Исроил Мудофаа вазирининг жияни эканлиги ҳам айтилмоқда. Туркияда чиқадиган “Миллиёт” газетасининг хабар қилишича, АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Туркия ва Ката...

01 August 2014
  • 23:32Тошкентдаги туннелга юк машинаси қисилиб қолибди

    Пойтахт кичик халқа йўлининг Шимолий вокзал ҳудудидаги туннелга юк автомобили контейнери қисилиб қолди. Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» блогининг ёзишича, контейнер туннель тепасига тиралиб, жиддий техник шикаст олди. Бахтли тасодиф туфайлигина жабрланганлар бўлмади. Туннел остига устма-уст асфальт ётқизилавергани туфайли ер баландлашиб, автомобиллар ўтишига халал бериш даражасига етган. Ана шу туннелда бундай ҳодисалар аввал ҳам содир бўлгани айтилмоқда. Шунақа майда-...

  • 22:11Ўзбекистонда гепатит эпидемияси ва унга қарши эмлаш кампанияси

    Марказий Осиёнинг Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон сингари мамлакатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам болалар орасида гепатит (халқ тилида “сариқ касал”) эпидемияси авж олди. Тошкент ва вилоятлар марказлари шифохоналари ҳаво томчиси ва сув орқали юқувчи гепатит А вируси билан оғриган бемор болалар билан тўлиб-тошган. Ўзбекистонда болаларни мазкур хасталикка қарши эмалаш амалиёти бошланди. Ҳатто айрим мактаб ва болалар боғчалари эмланмаган, вирус юқтирган болаларни муассаларга қўймаслик талаб...

  • 21:34Россияда бир юртдошимиз поезд остида қолди, бошқаси 3 йилга қамалди

    30 июль куни Ўзбекистонлик 35 яшар аёл Ленинград вилоятининг “Ладога кўли - Санкт-Петербург” йўналиши бўйича ҳаракатланадиган тезюрар электр поезди остида қолди. Умуртқа поғонаси синиши ва танасининг оғир жароҳатлари туфайли чалажон ҳолда маҳаллий шифохонага келтирилган юртдошимизнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Россиянинг Костром вилояти судида эса 34 яшар бир юртдошимиз Россия фуқароси Ивана Сусанинага пичоқ билан ҳужум қилганликда айбланиб, уч йилга қамалди. Суд ҳужжатларига кўра, ю...

  • 21:09Ўзбекистонда ур-тўполон: тест синовлари ўтди

    Бугун Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилди. Абитурентлардан тест имтиҳонлари олиш ишига Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, МХХ, ИИВ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, прокуратура сингари 13 дан ортиқ идора вакиллари сафарбар қилинди. Қарийб 534 минг нафар абитурентлар тест топширган 1 август ур-тўполон бўлди ҳисоб. Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида такси хизмати нархлари икки баравар ошди, ке...

  • 20:24Мухолифатчи Насрулло Саййиднинг онаси оламдан ўтди

    2 кун аввал Бухоро вилоятининг Вобкент туманида Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати, ҳозирда Канадада истиқомоат қилаётган Насрулло Саййиднинг онаси вафот этди. Дўстимиз Насрулло Саййиднинг қайғусига шерикмиз. Марҳумани Аллоҳ раҳматига олсин!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону