09 October 2015
19:51 - Фарғонада ИШИД варақаларини тарқатаётган аёллар ҳибсга олинди, бу ҳали ҳолва

Ўрисларнинг РИА-Новости ахборот агентлиги Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида маҳаллий умумтаълим мактабининг 2 нафар муаллимаси ИШИД террорчилик гуруҳи варақаларини тарқатаётганида ҳибсга олингани хусусида хабар қилди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига кўра, ҳуқуқ-тартибот муассасалари бу ҳақда маҳаллий “қулоқ”лардан бири хабар қилган.

“Аёллар Кўқон милиция бўлимларидан бирига келиб тушган қўнғироқдан кейин қўлга олинди. Айни пайтда уларга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда”, дейилади агентлик хабарида.

Аёллар тинтув қилинганда уларнинг мобил телефонларида ИШИД варақалари матни сақлаган файллар аниқланган.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу хабарни ўрисларга Ўзбекистон режимидагиларнинг ўзи сиздирган. Бундан ҳам муҳими, дейди мухбиримиз, ростдан ҳам бу ҳали ҳолва эканлиги. Иқтисодимизинг чўкиши давом этаркан, қутилиш йўлини ИШИДдан қидирадиганлар сони кун сайин ортиб бораверади. Тезроқ бу режимдан қутилиш, Ўзбекистон иқтисодида инқилобий ислоҳотлар қилиш йўлига ўтиш керак, акс ҳолда Халифаликнинг маркази Бухора бўлади.