Кундалик хабарлар - 06 October 2015

  • 19:04Жаҳон Банки Ўзбекистонни 500 миллион долларлик кўмакдан маҳрум қилиши мумкин

    Агар Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнат муаммосини ҳал қилмаса, Жаҳон Банки мамлакатимизни қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун ажратиладиган ярим миллиард АҚШ долларига тенг имтиёзли кредитдан маҳрум қилиши мумкин. Халқаро Меҳнат ҳуқуқлари форумиининг баёнотига кўра, Жаҳон Банки ўз лойиҳалари амалга оширилаётган ҳудудларда мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланадиган бўлса, Ўзбекистон ҳукумати билан барча шартномалар тугатилишидан огоҳлантирди. Мазкур шартномаларнинг тақдири Халқаро Меҳнат Та...

  • 08:45АҚШ Қирғизистон халқини демократик сайловлар ўтказилиши билан табриклади, аммо қирғизларда демократия борми?

    Қўшма Штатлар Қирғизистон халқини парламент сайловларида ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлганлари билан табриклайди, дейилади Давлат Департаментининг матбуот котиби ўринбосари Марк Тонер кеча тарқатган баёнотда. Бир неча жумлалик қисқа баёнотнинг охирида “сайловни кузатган ташкилотлар жузий камчиликларни тилга олган бўлсалар ҳам, Қирғизистон демократия йўлида яна бир муҳим қадам қилди” деган фикр айтилган. Давлат Департаменти фақат қирғиз халқини эмас, бутун Қирғизист...

05 October 2015
  • 22:11“Ҳаракат” яна ҳақ чиқмоқда: Шиа-суннийлар қарама-қаршилиги икки тарафлама жиҳодга айланиш йўлида, Ислом дини фундаментал ислоҳотларга муҳтож

    Reuters агентлиги бугун тарқатган хабарга кўра, “мухолифатчи” деб аталган ўнлаб Саудиялик уламолар Араб ва бошқа мусулмон давлатларини Сурия ва уни қўллаб-қувватлаётган Россия ҳамда Эронга қарши жиҳод қилаётганларга маънавий, моддий, сиёсий ва ҳарбий ёрдам беришга чақирибди. Бу уламоларнинг расмий ҳукуматга алоқаси бўлмаса ҳам, дейилади хабарда, уларнинг насронийларга қарши руҳдаги тили жуда кўп саудияликларнинг Суриядаги ички урушга Россия ва Эроннинг аралашишидан келиб чиқаётган ғазабини ...

  • 21:26Икки яккамохов Тошкентда учрашади: Туркманбоши-2 Ўзбекистонга келаяпти

    Эртага Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммад Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Шу муносабат билан олий даражадаги ўзбек-туркман музокараларига ҳар иккала тарафда ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур ташриф Ўзбекистон режимбошисининг 2014 йил 23-24 октябрдаги Ашхабодга сафарига жавобан амалга оширилмоқда. Туркманбоши-2 куз ойларида Тошкентда келишини бу мамлакат ташқи ишлар вазирига асосланиб 8 июнда биз ҳам хабар қилган эдик. Халқаро саҳнада камдан кам кўринадиган бу икки яккамо...

  • 20:34Нурсултон Назарбой мукофотини хаста болаларга улашди, Ислом Карим шундай қилармиди?

    Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбой Хитой ҳукуматидан олган “Ипак йўли” мукофотининг пулларини “Раҳм-шафқат” хайрия жамғармасига ўтказиб бергани, бу пуллар мамлакатда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилиши лозим бўлган 29 нафар боланинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилгани қозоқ ахборот воситалари тарафидан хабар қилинмоқда, Нурсултон Назарбойнинг бу иши олқишланмоқда. Жамғарма раҳбари Аружан Саинга кўра, мазкур маблағлар ёрдами билан 29 бола ўта зарур бўлган жарроҳлик амалиётларидан...

  • 19:51Норвегиянинг Telenorи ҳам Ўзбекистондан қочмоқчи

    Бир қатор ахборот воситалари Telenor Group ширкатига асосланиб, бу ширкат МДҲнинг бир қатормамлакатларида, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ҳам фаолият олиб борадиган VimpelCom Ltd компаниясидаги 33 фоизлик улушини сотиш ниятини билдирди деб хабар қилдилар. Норвегияга оид бу ширкат Ўзбекистондаги фаолияти, Президентнинг тўнғич қизи Фуҳушага пора бериш билан боғлиқ коррупцион жанжалдан кейин даромадли активларидан қутулишга уринмоқда деган тахминлар ҳам бор. Ўтган ойда Швециян...

  • 19:12АҚШ доллари Ўзбекистон “қора бозори”да яна 5000 лик довондан ошди

    Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бугундан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун АҚШ долларининг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 14 сўм 8 тийинга қимматлашиб, қиймати роппа-роса 2635,08 сўмни ташкил қилмоқда. Шунингдек, бугун мамлакат “қора бозор”ларидаги саррофлар 1 АҚШ долларини 5000 сўмдан сотиб ола бошлаш...

  • 15:41Эрдўғон Путин билан уришиш учун баҳона қилдирмоқда, асл сабаб – Сурия

    Сўнги йилларда Туркиянинг аввал Бош вазири энди Президенти бўлган Ражаб Эрдўғон Филистон масаласида аввал Исроил, кейин Ғарб билан алоқаларини совутиб, Россия Президенти Владимир Путин билан дўстлашиш йўлидан кетаётган эди. Россия Қримни босиб олиб, қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамилўғлини ўз мамлакатига киритмай қўйишгача боргани каби воқеалар туфайли, Эрдўғон-Путин алоқалари бузилабошлади. Сурия туфайли эса, бутунлай бузилса керак. Маълумки, 20 миллионли Сурия аҳолисининг ярмидан...

  • 12:20Қирғизистонда парламент сайловлари қонунлар доирасида ўтказилганмиш, ўзбеклар бундай деб ҳисобламайдилар

    Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) каби жиддий бўлмаган ташкилотларнинг кузатувчиларини қўйиб туринг, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ), ЕХҲТнинг Парламент Ассамблеяси ва Еврора Иттифоқининг Европарламенти кузатувчилари ҳам баъзи камчиликларни ҳисобга олмаганда, сайлов умуман олганда қонунлар доирасида, демократия талаблари доирасида ўтказилганини айтмоқдалар. Бошқача фикрлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Қирғизистондаги “Демократия ва фуқаро...

  • 07:23“Чегара билмас шифокорлар”нинг Қундуздаги касалхонаси Толибон билан ҳамкорлик қилганми?

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, Толибон тарафидан босиб олинган Қундуз шаҳрини қайтадан қўлга олиш учун урушаётган Афғонистон қўшинларига ёрдам бераётган АҚШнинг ҳарбий учоқлари 3 октябрь куни Толибон жангариларини бомбардимон қилар экан, “Чегара билмас шифокорар” ташкилотига оид касалхонанини ҳам қисман бомбаладилар. Аввал 16 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди. Сўнги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг сони 22 га тенг, уларнинг 12 нафари касалхона ходимлари, қолганлар касаллар, 37 киши яр...