09 October 2015
08:01 - Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасини кучайтириш масаласини президентлар гаплашишмапти, 201-чи базага янги техника ўзидан-ўзи келиб қолмоқдами?

Русларнинг “Новости” Агентлиги Россия Президентининг матбуот котиби Песковга асосланиб хабар тарқатишича, Имомали Раҳмон 6 октябрь куни Сочида Владимир Путин билан Марказий Осиё ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган, аммо Тожикистонда жойлашган Россиянинг 201-чи ҳарбий базасини кучайтириш ҳақида гаплашмаган эмиш.

Ваҳолангки, 7 октябрдан бошлаб, Россия Тожикистондаги ҳарбий базасига Ми-24П ва Ми-8МТВ вертолетлари олиб келмоқда.

Аслида, дейди мухбиримиз, Афғонистонда АҚШнинг ҳарбий кучлари бор экан, у ердан Тожикистонга хавф бўлиши ҳам мумкин эмас. Русларни қўрқитаётган нарса Лубянканинг малайи Ислом Каримдан кейин Ўзбекистонда ҳокимиятга миллатпарвар кучларнинг келишидир. Айнан ўша кунларни ўйлаётган Владимир Путин Тожикистондаги ҳарбий базасини кучайтирмоқда.

Лекин, Ғарбнинг санкциялари остида Россиянинг иқтисоди ботишни давом эттирар экан, уни Тожикистондаги 201-чи ҳарбий база қутқариб қоломайди.