08 October 2015
19:23 - Туркияда меҳроби қиблага тўғри бўлмаган 61 йиллик масжид бузиб ташланди, бу мантиқ билан ҳамма масжидлар бузиб ташланиши керак-ку
Туркиянинг Сакария вилоятидаги шаҳарчалардан бирида 1954 йида қурилган масжиднинг меҳроби қиблага тўғри қарамагани сабабли бузиб ташлангани, ўрнига эскисидан анчагина катта бўлган янги масжид қурилиши ҳақида бу мамлакатнинг ахборот воситалари хабар қилдилар. Бу масжиднинг меҳроби Қибла йўналишидан 45 даража четда жойланган эмиш.

Демак, бу ерлик бечора мусулмонларнинг 61 йилдан бери ўқиган намозлари намоз эмас. Бундай иддао бизга эмас, Муҳаммадюсуф Муҳаммадсодиқ исмли сохта шайхга оид. Жинсий яқинликнинг одоблари ҳақида ҳам фикр билдиришга улгурган бу бечора уламо islom.uz сайтида Қуръоннинг бир қатор оятларига асосланиб, айнан шундай ёзган: “Каъбага қараб ўқилмаса, намоз, намоз бўлмайди.”

Ҳозирда марҳум, аммо ҳар доим саводсиз бўлган бу шайх ва бошқа ислом уламолари ҳалигача билмайдиган факт шундан иборатки, Ер думалоқ бўлган сабабли, Каъабанинг горизонтидан ташқарида туриб Қаъбага қараб намоз ўқиб бўлмайди. Шундай экан, ҳозир мусулмонларнинг сал кам ҳаммаси Каъбага қараб эмас, осмонга қараб намоз ўқийди, демак, уларнинг намози намоз эмас. Шундай экан, Каъбанинг горизонтидан ташқаридаги ҳамма масжидларни бузиб ташлаш керакмасми?

Аммо, уларнинг ўрнига меҳроби Қаъбага қараган масжидлар қуриб бўлмайдику. Нима қилиш керак?

Шу пайтгача ислом уламолари Қуръонни тўғри ўқий олмаганларини тан олиш ва, биринчи қадам сифатида, истаган тарафга қараб намоз ўқиш кераклигини тан олиш лозим. Иккинчи қадам сифатида эса, 5 маҳал намоз, рўза, ҳаж ва закот фарзликдан чиқарилиб, қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмаган амалиётлар қаторига киритилиши керак. Исломнинг ягона фарзи имондир. Фарзлар қаторига буюк Имон билан бирга кун сари аҳамиятини йўқотаётган қандайдир закотни киритишдек ножиддийлик бўлмаса керак.

Шундай ножиддийликлар туфайли ҳозир Ислом дунёси жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисмидир. Бу аҳводан чиқиш - Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишидан ва Исломнинг ягона фарзи имон эканлигини тан олинишидан бошланади.