08 October 2015
20:50 - Ўзбек футболчилари Бахрейнда яхши натижага эришди
ЖЧ-2018 мусобақасининг 2-саралаш босқич гуруҳ учрашувида Ўзбекистон футболчилари Баҳрайн термасини бу мамалатнинг пойтахти Манамада 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбек футболчиларининг мутлақ устунлигида ўтган учрашувда Игорь Сергеев, Одил Ахмедов, Сардор Рашидов ҳамда Элдор Шомуродовлар чиройли голларга муаллифлик қилишди.

Янги мураббий Самвел Бабаян билан иш бошлаган футболчиларимиз гуруҳдаги мавқеини мустаҳкамлаб олишди.