09 October 2015
22:47 - Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди
Эртага мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ўзбекистон Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, 10 октябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати 28 даража бўлади, кечаси эса майда ёмғир ёғиб ўтади ва ҳаво совийди.
Якшанбага ўтар кечаси ҳаво қисман булутли бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилади, кейинги кунда эса кун бўйи ёмғир ёғиши мумкин. 11 октябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати Цельсий кўрсаткичи бўйича +20 даражагача, кечаси эса +8 даражагача пасаяди.