11 October 2015
20:08 - Бечора Халифамиз Абубакир эл-Боғдодий Сурия ҳарбий учоқларининг ҳужумига учраб, ярадор бўлганмиш, ўзбекларга нима?
Дунёнинг сал кам ҳамма ахборот воситалари ўзини Халифаликнинг Халифаси деб эълон қилган исломчи террорист Абубакир эл-Боғдодий Сурия армиясининг ҳарбий учоқлари тарафидан Ироқ ҳудудларида амалга оширилган ҳужум натижасида оғир яралангани ва Суриянинг ИШИД назорати остида бўлган қисмига даволашга олиб келинганини турли норасмий манбаларга асосланиб хабар қилмоқдалар.

Хабарларда айтилишича, Абубакир эл-Боғдодий ва яна бир неча Халифалик раҳбарлари автомобилларда эскорт ҳолида Ироқда кетишаётганда ҳужумга учрашган. Ўлганлар ҳам бор, аммо Халифа ярадор бўлиб қутилибди.

Россия ИШИДга қарши урушда ташаббусни тўла қўлга олиб, Ғарб коалициясини четга суриб бўлди. Бу кетишда бутун Яқин Шарқда стратегик аҳвол ўзгаради. У ерда Россия ва Эрон бошчилигидаги шиалар коалициясининг роли ортади. Ироқ ва Сурия ҳам бу коалицияга қўшилади.

Аммо, дейди мухбиримиз, Россия бу йўналишда узоққа боролмайди, чунки Яқин Шарқда ҳукмронлик қилишга Россиянинг моддий кучи йўқ. Ғарб Россияга қарши санкцияларни кучайтирса, унинг иқтисоди ҳозиргидан ҳам ночор аҳволга тушади. Буларнинг натижасида Россия Федерацияси худди СССР каби парчаланиб кетади.

Бундан ҳам муҳими, Россия Федерациясининг парчаланиши натижасида собиқ СССР ҳудудларидаги барқарорсизлик яна ҳам кучаяди, ҳаммаёқ манфаатлар уруши майдонига айланади.

Ўзбек халқи бунга тайёр бўлиши, ички урушларга кирмасдан, “Бирлик” ва “Ҳаракат” йиллардан бери айтиб келаётганидек, кучли ўзбек давлати қуришга эришиши керак. Табиий, авваламбор, Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукм сураётган тожиклар режими ўзбеклар бошидан улоқтирилади.