Кундалик хабарлар - 24 October 2015

  • 13:10Бечора Пути: Россия ҳарбий соҳа ҳаражатларини оширмоқда, бошқа соҳаларга камайтирмоқда

    Рус ахборот воситалари 2016 йилда Мудофаа вазирлиги учун ажратилган пул Давлат бюджетининг 19,6 фоизига тенг, яъни 3,14 трлн рубль бўлишини билдирдилар. Бу ўтган йилгига нисбатан 25,5 млрд рублга кўп экан. Айни замонда, масалан, таълим соҳаси учун ажратилган пул 9,4 фоизга камайтирилади ва 404,89 млрд рубль бўлади. Ўқитувчилар ва шифокорларнинг маошлари учун ажратиладиган пул миқдори ҳам 33,3 млрд рублга камайтирилади. Ғарбнинг снкциялари ва нефтнинг нархи кескин тушиб кетиши натижасида Ро...

  • 07:15Ҳамма нарса «Ҳаракат» айтгандек бўлди, Нью-йорк фондлар биржаси тезлик билан тикланишни давом эттирмоқда

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШнинг иқтисодий аҳволининг кўрсатгичи ҳам деса бўладиган Нью-Йорк фондлар биржасининг 18 минг атрофида зиг-загли ўйнаб турадиган Dow Jones индекси сўнги икки ой ичида 16 минггача тушиб кетди. Бу – АҚШдаги энг катта 30 компаниянинг акциялари нархи 10 фоиздан кўпроққа тушиб кетиши демакдир. АҚШда янги кризис бошланмаяптими деган хавотирликлар ҳам пайдо бўлди. Экспертлар бу тушишнинг сабаби сифатида аввалига жаҳон иқтисодининг яқин келажакда барқарор бўлол...

23 October 2015
  • 22:29Францияда 43, Нигерияда 37 киши ҳалок бўлди, нима фарқи бор?

    Бугун Францияда асосан қариялардан иборат туристларни олиб кетаётган автобус қарши йўналишда келаётган юк автомобили билан тўқнашиши ва иккала автомобилнинг ёниб кетиши натижасида 43 киши ҳалок бўлди. Бу – Францияда 33 йилдан бери энг кўп одам нобуд бўлган автоҳалокат бўлибди. Нигериянинг шимолида эса, икки масжидда уюштирлган портлашлар натижасида 37 киши ҳалок бўлди, 107 киши ярдор бўлди. Демак, ўлганлар сони ортиши муқаррар. Ҳали ҳеч ким бу портлашлар учун маъсулиятни ўзи бўйнига олга...

  • 20:44Қозоғистон миграция хизмати 121 нафар ўзбекистонликни ҳибсга олди

    Бир қанча қозоқ нашрларининг ёзишича, сўнгги бир кун ичида ўзбек-қозоқ чегарасида мамлакат миграция қонунларини бузгани учун 121 ўзбекистонлик ҳисбга олинди. Биргина “Қоплонбек-авто” чегара пунктида 92 нафар ҳамюртимизнинг ҳибсга олингани айтилмоқда. Ҳамюртларимизнинг ҳибсга олинишига уларнинг миграция полициясидан рўйхатдан ўтмаганлиги ва тегишли бир ойлик муддатда Қозоғистондан чиқиб кетишмагани сабаб бўлган. Қозоғистон Россиядан кейин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари тиркчилик қиладиг...

  • 19:20Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш кенгайтирилади

    Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига кўра, кейинги 2 йил ичида биологик актив қўшимчалар (БАД) ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ҳамда маҳаллий хомашё асосида шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур корхоналар тизимини яратишга "Узфармсаноат", "Дори-дармон" ширкатлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жалб қилинади. Маълумотларга кўра, ҳозирда 70 дан ортиқ турдаги дори воситалари ва биологик актив қўшимчалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган 100 ...

  • 17:36Ўзбекистон “қора бозор”да сўм ўпирилиб тушди

    Бугун эрталаб Ўзбекистон “қора бозор”ида АҚШ долларининг қиймати 6000 сўмлик довондан ошди. Мустақилик йилларидаги энг рекорд кўрсаткич қайд қилинган 23 октябрь куни тушдан сўнг долларнинг шашти бироз қайтди ва 5600-5800 сўм бўлди. Аммо бундай ўпирилишдан сўнг “қора бозор”да АҚШ валютасининг ҳаракати деярли тўхтади. Яъни, саррофлар доллар сотиб олишга чўчишмоқда, фуқаролар долларнинг яна ошишини кутишяпти. Узунқулоқ гапларга қараганда АҚШ доллари яқин кундарда 7000 сўмгача кўтарилади. Яна би...

  • 11:07“ЭЗГУЛИК”: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ДЕМОКРАТИЯ МАСАЛАСИ ЁПИҚ ЭШИКЛАР ОРТИДА ГАПЛАШИЛИШИ МУМКИН ЭМАС! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №36, 23.10.2014)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бу галги баёнотига мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус ваколатхоналарининг биридан келган мактуб асос бўлди. Мактубга кўра, жамият раиси Васила Иноятова ҳам иштирок этган халқаро ташкилот раҳбарлари билан учрашув матбуот учун ёпиқ, яъни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган анжуман экан. Уни оммавий ахборот воситаларида бирор бир кўринишда ёритиш, учрашувда кўтарилган мавзуда жамоатчиликка сўзлаш мумкин эмасмиш. Дипломатик корпус вакили ж...

  • 02:32Абдурашид Дўстим толибларга қарши “Қилич” операциясини шахсан ўзи бошқармоқчи, ўзбекдан чиққан 53-54-чи ҳаромийлар жавоб берадиган кунлар яқинлашмоқда

    Афғонистоннинг шимолидаги асосан ўзбеклар яшайдиган вилоятлардан хабар берган мухбиримизга кўра, ўзбекларнинг Афғонистондаги миллий лидери, Афғонистон Президентининг биринчи ўринбосари, яъни феълан вице-президент Абдурашид Дўстим мамлакатнинг шимолидаги Жавзжон вилоятининг Ҳамоб туманига келиб, толибларга қарши “Қилич” операциясини шахсан ўзи бошқармоқчи. Ҳамоб тумани Туркманистон билан чегарадош. Шу кунларда “Қилич” операцияси доирасида Толибоннинг 25 жангариси ўлдирилг...

22 October 2015
  • 22:37Тошкент метросида рельслар янгилаётгани яхши, аммо қачон янги йўллар қурилади, қачон Ислом Карим улоқтирилади?

    Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган kun.uz Интернет нашри Тошкент метрополитенининг Чилонзор линиясида 18 километрлик рельс янгиланганини хабар қилибди. Хабарда Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод линияларидан иборат Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 39 километрни ташкил этиши, ушбу транспорт хизматидан ҳар куни 160-180 минг киши фойдаланаиши ҳам урғуланга ва бу йўловчи транспорт воситасини сифатини ошириш устида ишлар қилинаётгани айтилган. Шундай ишлар қили...

  • 16:20Остонада МДҲ давлатлари ижод ва илм зиёлиларининг Х Форуми бўлмоқда, Ислом масаласи кўрилмаса, бундай форумларнинг фойдаси йўқ

    Казинформ агентлиги Қозоғистон пойтахтидаги Миллий Музейда МДҲ давлатлари ижод ва илм зиёлиларининг Х Форуми бошланганини хабар берар экан, бу тадбирда МДҲнинг ҳамма мамлакатларидан 200 га яқин вақил қатнашаётганини айтади. Бу йилги форумнинг мавзуси “Ҳамдўстликнинг гуманитар майдони: умумий қадриятлар ва маданиятлар диалоги” бўлиб, бу йилги йиғилишда Улуғ Ғалабанинг 70 йиллиги алоҳида уруғу берилар экан. Хабарда айнан “Улуғ Ғалаба” ибораси ишлатилган, “Улуғ Ватан уруши” ёки “2-чи Жаҳон Уруши” э...