20 October 2015
22:21 - Ўзбекистонда интернет-эктремистлар ови бошланди
Маҳаллий газеталар Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари экстремистик гуруҳларнинг интернетдаги фаоллиги кескин ортгани туфайли мазкур йўналишда ҳам ов бошлагани ҳақида хабар қилди. Хусусан, шу ойда Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида интернет орқали кишиларни экстремизмга ёллашга бўлган ҳаракатларнинг олди олинди. Қашқадарёда 2 нафар фуқаро мана шундай айблов билан маҳкамага келтирилди.

Қашқадарё вилоят прокуратурасига кўра, икки нафар аёл WhatsApp мессенжери орқали тарғибот ишлари олиб борган. Ташкилотчи Шаҳло Қудратова 7 йилга, унинг шериги Нилуфар Абдуллаева 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Қўқон шаҳрида қўлга олинган 2 нафар шахс ҳам аёллар бўлиб, улар умумтаълим мактабида дарс бериб келишган.