Кундалик хабарлар - 26 October 2015
17:33Афғонистоннинг шимолиий шарқидаги 7,5 баллик ер қимирлашида 145 киши ҳалок бўлди, у Тошкентгa 5 балл бўлиб келди
Турли жаҳон агентликларининг биринчи хабарлари анчагина аралаш-қуралаш бўлса ҳам, умумий аҳвол қуйидагичалигини тушуниш мумкин. Афғонистоннинг шимолий шарқий қисмида, Покистон билан чегерадош ерларда Тошкент вақти билан айтсак, соат 14 ларда 7,5 баллик ер қимирлаши бўлган. Ҳам Афғонистонда, ҳам Покистон тарафида ўлганлар сони аввал 50 атрофида деб кўрсатилда, ҳозир эса 180 дан кўпроқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ер силканиши горизонталь бўлгани ҳам катта талофатларга сабаб бўлган. Бу ер қимир...
07:31Ироқдаги шиалар ҳукумати ҳам АҚШга қўл силтаб, Россияга юз ўгирганга ўхшайди
Аслида, сўнги ойлардаги воқеалар айнан шуни кўрсатмоқда эди. Россия шиалар ҳукмронлик қилаётган Сурия, Ироқ ва Эрон билан бирлашиб, Яқин Шарқдан Ғарбни сиқиб чиқариш ва у ерда ўзи лидерлик қилиш учун жиддий ҳаракат бошлади. Аммо, кўпчиликда АҚШ тарафидан ҳокимиятга олиб келинган Ироқдаги шиалар бундай ишларга қўшилишига шубҳа бор эди. Кеча бу шубҳалар йўқ бўлди. Ироқ парламенти Мудофаа ва Хафсизлик Комитети раиси Ҳаким ел Заминий Россия ва Ироқ Суриядан Ироққа қочган ИШИД жангариларига биргали...
- 06:21Руслар яҳудийларнинг кошери ва мусулмонларнинг ҳалолига тақлид қилиб, “православ стaндарти” яратмоқчилар
Яҳудийлар ўз динларининг талабларига риоя қилиб тайёрланган маҳсулотлар ва улардан тайёрланган овқатларни “кошер” деб атайдилар. Мусулмонлар эса, ислом талабларига жавоб берувчи маҳсулот ва овқатларни “ҳалол” дейишади. Кошер ва ҳалол атамалари ҳаётда кенгроқ маънода ҳам ишлатилади. Ҳозир Россия ахборот воситаларида насронийликнинг руслар ҳам қабул қилган православ оқими талабларига мос келадиган озуқ-овқат маҳсулотлари учун “православ стандарти” яратиш мавзус...
00:43АҚШ Россиянинг қўғирчоғи бўлган Ислом Карим режимига Жанубия Кореяда ишлаб чиқарилаётган ҳарбий машғулот учоғини сотишга йўл бермади
Жанубий Кореядан чиқадиган Korea Times газетасининг исми айтилмаган манбага асосланиб кеча хабар беришича, АҚШ Жанубий Кореяга Америка технологиялари билан чиқарилаётган ва ҳарбий машғулотларда ишлатиладиган Т-50 Golden Eagle учоқлардан 12 тасини 400 млн долларга Ўзбекистонга сотилишига йўл бермабди. Исми очиқланишини истамаган кореялик ҳарбийга кўра, Ўзбекистон Россия билан яқин алоқада бўлгани сабабли АҚШ ўз технологияларининг Россия қўлига тушишидан хавфсирамоқда экан. АҚШнинг қарори тўппа-т...
21:29АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп баъзи мачитларни ёпиш мумкинлигини гапирди, у қанчалик ҳақ?
2016 йилда бўладиган президентлик сайловларида Республикачилар Партиясининг номзод бўлиш учун кураш олиб бораётган Доналд Трамп Ўзбекистондаги “Бирлик” Партиси раиси каби шок терапияси учуллари билан гапиришга афзаллик бермоқда. Масалан, у шу йил ёз ойларидаги чиқишларида Лотин Америкасидан келган испан тилли муҳожирларни жиноятчи ва зўравончилар дейишгача бориб, президент бўлиб сайланса, уларни ҳайдаб чиқаришга тайёр эканлигини ҳам гапирганди. Тўғри, у кейинчалик гапларини юмшатди, аммо аввалг...
20:25Нима бало бўлди: Япония Бош вазири Тошкентга келди, Ислом Каримнинг ретуш қилинмаган расмлари эълон қилинди
Расмий ташриф билан Тошкентга келган Япония Бош вазири Шиндзо Абэ Ислом Карим тарафидан давлат раҳбари савиясида кутиб олиди. Япония конституцион-парламентар монархия бўлгани сабабли, сиёсий саҳнада Бош вазир биринчи шахс бўлгани учун шундай қилинган бўлса керак. Шиндзо Абэ ва Ислом Каримнинг музокараларидан кейин Ўзбекистон ва Япония умумий қиймати 8,5 млрд доллардан кўпроқ бўлган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишганлари эълон қилинди. 8,5 млрд долларнинг 5 милларди Японияники бўлади, қ...
17:16Саудиядан ИШИД яхши, Саудия қироли Салмондан ким яхши? Уни шаҳзодалар йиқитмоқчи, аммо йиқитоладими?
Инглизларнинг The Sunгазетаси тарқатган хабарда айтилишича, 25 йилдан бери Саудия Арабистонида яшаб, нефть ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган маҳаллий компанияларда ишлаб келган 74 ёшли Карл Андри (Karl Andree) исмли одамга халқнинг кўзи олдида 350 марта қамчиланиш жазоси берилибди. У уйида спиртли ичимликлар тайёрлаб ичгани сабабли 1 йил аввал ҳибсга олинган экан, мана энди бошқа жазо ҳам белгиланибди. Ҳозир унинг оиласи Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмеронга мурожаат қилиб, Карл Андрини қу...
12:50Қозоғистонда давлат хизматчилари чет эллик фуқароси бўлолади, навбат Ўзбекистонга
Казинформ агентлиги Давлат хизмати ва коррупцияга қарши туриш ишлари бўйича Агентлик раиси Саян Аҳметжоновга асосланиб хабар қилишича, 2016 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматидаги лавозимларга чет эл фуқаролари таклиф этилиши мумкин. Мамлакат Сенати бу хусусдаги қонунни 2 кун аввал қабул қилибди. Бу қонунга кўра, дейди Саян Аҳметжонов, мамлакат тарихида биринчи марта давлат хизмат лавозимларга чет эллик менежерларни тортиш мумкин. Аммо, уларнинг мақоми давлат хизматчиси эмас, контракт бўйича д...
05:27Кеча шиалар Ашурани нишонладилар ва Ислом динида бирлик йўқлигини намойиш қилдилар
Ашура ҳақида ривоятлар кўп. Уларнинг биринчисига кўра, Ашура - Муса пайғамбар раҳбарлигидаги яҳудийлар уларни тақиб қилаётган Фараон аскарларидан қутилган кундир. Муҳаммад пайғамбар мусулмонлар яҳудийлардан ҳам кўпроқ Мусага содиқ эканликларини кўрсатиш учун Ашарани улардан ҳам кенгроқ нишонлашлари кераклигини гапирган. Унинг бу гаплари ҳадисларда ҳам бор. Аммо, шиалар Муҳаммад пайғамбарининг набираси, айни пайтда куёви бўлган имом Ҳусайиннинг 680 йил 10 октябрда Кербела шаҳри учун уруш пайт...
16:06Туркия янги теракт арафасида, айбдор Абдураҳим Пўлатми?
Туркиянинг хавфсизлик ва истиҳборот органларига асосланиб тарақатлган хабарларга кўра, ИШИД Туркияда катта шов-шувларга сабаб бўладиган террористик ҳужумлар уюштириш учун 4 ўлимчи-террористни Суриядан бу мамлакатга юборган. У тўрт кишининг кимлиги ва сохта гувоҳномалари борлиги аниқланибди. Уларнинг 3 нафари эркак, аммо бири аёл. Эркаклар 1983, 1993, 1995 йилда туғилган кишилар бўлиб, Туркиядаги “Тўқимачилар” номли террористик гуруҳнинг аъзолари экан. Энг қизиғи, 4-чи террорист - Қо...