Кундалик хабарлар - 17 June 2016
02:25Ислом дунёсида янги жанжал: Қуръонга кўра, мусулмон эркак ўз хотинини енгил калатклашга ҳаққи борми? “Ҳаракат”га кўра, жиддийроқ масалаларда жиддийроқ жанжаллар бўлиши муқаррар!
Туркияда чиқадиган “Жумҳурият” гезетаси ёзишича, Покистон Исломий Мафкура Кенгашининг раиси Мавлоно Широни шу кунларнинг бирида қаердадир “Ўз вазифаларини бажармаган хотинингизни енгил калтаклашингиз мумкин” дебди ва унинг бу гаплари баъзи мусулмонлар тарафидан қаттиқ танқидга учрабди. Ундан ва Исломий Мафкура Кенгашидан бу гаплар тўғри эмаслиги, хотинга нисбатан ҳар қанда шиддат Исломга қарши эканлиги ҳақида баёнот бериш талаб қилинибди. Аммо, Мавлоно Широни ББС радиоси...
- 01:11“Эзгулик” жамиятининг ЕИ мамлакатлари ва АҚШ ҳукуматига, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларига, Ўзбекистондаги дипломатик корпус ваколатхоналарига чақириғи
Европа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШ ҳукуматига, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларига, Ўзбекистондаги дипломатик корпус ваколатхоналарига Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг чақириғи, 16.06.2016 йил ҚАМОҚДА ҚОЛАЁТГАН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВАКИЛЛАРИНИ ОЗОД ҚИЛИНГ! Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари...
- 22:15Россияда ҳамюртимиз ёлғон хабар берганлиги учун мажбурий меҳнатга сафарбар қилинди
Тула шаҳар маҳкамаси тарафидан 32 яшар Ўзбекистон фуқароси Қувончбек Абдуназаров террорчилик хуружи ҳақида ëлғон хабар берганлиги боис қамалди. Тула вилоят прокуратурасининг билдиришича¸ Абдуназаров 2016 йилнинг 21 март куни маст ҳолда ўз мобиль телефонидан “112 хизмати”га телефон қилган ва Шереметьево аэропортига террорчилар бомба қўйгани ҳамда ўз хотинига таҳдид қилаëтганини билдирган. Оммавий ахборот воситаларига кўра, бу хабар ортидан Россия Ички ишлар вазирлиги ва халқаро аэропорт мутаха...
21:11Чинозда молия пирамидаси қурувчиси Аҳмадбой ҳибсга олинди
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 15 июнь куни соат 14 да ўтказилган рейдда мамлакатимиз ҳудудида молия пирамидаси ташкил этган, халқ орасида "Аҳмадбой" дея ном қозонган Аҳмад Турсунбоев ҳибсга олинди. У товламачилик, фирибгарлик, ғайриқонуний маблағларни легаллаштириш сингари айбловлар билан айбланмоқда. Аҳмадбой Тошкент вилояти Чиноз туманидаги «Чиноз ҳалол чорва», ва «Чиноз авто ҳамкор» корхоналари муассиси ҳисобланади. У ва унинг ходимларидан иборат жиноий гуруҳ аҳолидан 1 йил ...
- 20:26Воронежда фоҳишахона ташкил қилган юртдошимизга чора кўрилди
Россия Федерациясининг Воронеж шаҳар Коминтеровский райони суди томонидан 34 яшар ҳамюртимиз қўшмачилик ва фоҳишахона ташкил қилишда айбдор, деб топилиб, 8 ойлик ахлоқ тузатиш ишларига сафарбар қилинди. Суд ҳукмига кўра, ўзбекистонлик аëл Воронежда ижарага олган квартирасини фоҳишахонага айлантирган. У асосан Ўзбекистон ва Тожикистондан иш излаб келган ëш аëлларни яхши ҳақ тўланадиган ва турар-жой билан таъминлайдиган иш таклифи билан фоҳишаликка мажбурлаган. Албатта, аввал ҳам таъкидлаганим...
19:17Жаҳон Банки Ўзбекистонга 4 миллиард доллар кредит ажратмоқчи ва жиноятчи Ислом Карим режимининг ҳамкорига айланмоқчи
Жаҳон Банки матбуот хизматига кўра, бу халқаро молия институтининг Директорлар Кенгаши куни кеча 2016-2020 йиллар учун Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги концепциясини тасдиқлаган. Мазкур концепцияга мувофиқ, Ўзбекистонга йўналтирилиш учун 4 миллиард долларгача кредит ажратилади. Мазкур стратегия Ўзбекистоннинг 2030 йилгача ўртача даромадли мамлакатлар гуруҳи юқори сегментидаги мамлакат мақомига эришиш мақсади рўёбига кўмаклашиш учун ишлаб чиқилган. “Стратегия уч устивор йўналиш – ...
07:57АҚШнинг тегишли органлари террорист Умар Сиддиқий Матиннинг ИШИД билан алоқаси бор-йўқлигини билолмасдан хуноблар
Reuters Агентлиги хабар беришича, АҚШ Конгрессининг юқори палатаси Сенатнинг Истиҳборот Комитети раиси Ричард Берр Орландо террористининг халқаро террористик ташкилотлар билан алоқаси борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот топилмаганини айтибди. Миллий Хавфсизлик Комитетининг раиси Рон Джонсон эса, Умар Матин Орландодаги гей-гомосексуаллар клубига ҳужуми пайтида Интернетнинг Фейсбук тармоғи орқали бир неча хабар тарқатиб, ўзини танитганини айтмоқда. Бу ҳақда Fox News телеканали айтибди. Умар ...
02:36Ниҳоят Суриядан янги хабар: ИШИДдан ташқари ислом терроритстлари Алепога ҳужум бошлабдилар
Ўрисларнинг “Новости” Агентлиги хабар қилишича, “Жебҳат ан-Нусри” ва “Аҳрор аш-Шам” номли жиҳодчилар танклар ва ўлимчи-террористлар билан Суриянинг расмий армияси қўшинларига қарши Ҳалеппо шаҳрининг жанубий-ғарбий қисмида ҳужум бошладилар. Россиянинг “Сурияда келишув маркази” Сурия армияси оғир жанглар олиб бораётганини айтмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, Сурия армияси жиҳодчиларга қарши туролмайди. Гап ким кучли эканлигида эмас, Сурияда ҳокимият шиалар қўлида бўлса ҳам, бу мамлакат ...
- 01:23Даҳшатларнинг даҳшати: Туркияда саратон касаллигидан ўлаётган ўғлини отиб ўлдирган отага 15 йил қамоқ жазоси берилди
Истанбулнинг шарқида жойлашган Измит вилоятининг маркази бўлган Измит шаҳрида яшайдиган оиланинг Фотих исмли, 23 ёшли ўғли саратон касалидан ўлар экан, оиласидагиларга фарёд қилибди: “Ёки мени даволатинг ёки ўлдиринг”. Докторлар унинг 2 ойлик умри қолганини айтишаётган экан. Унинг отаси Салим Бирижик ўз боласининг нафақат жисмоний, балки, руҳий азобларига чидай олмасдан, 14 йил аввал бир танишидан ноқонуний шаклда сотиб олган ва ҳеч қачон ишлатмаган тўппончасини билан ўз ўғлини ухлаб ётган па...
- 22:17Россиядан юртимизга пул ўтказмалари 283 миллион долларга, яъни 54 фоизга қисқарганмиш, бу хабарда қандайдир англашилмовчилик бор
Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги умумий пул ўтказмалари, яъни икки тарафлама пул ўтказмаларининг ҳажми шу йилнинг биринчи чорагида 283 миллион АҚШ долларини ташкил этибди. Бу рақам ўтган йилнинг шу давридаги миқдорга нисбатан 53,91 фоизга паст эмиш. Жумладан, Ўзбекистонга жўнатилган пул маблағлари 256 миллион долларни, Ўзбекистондан Россияга пул ўтказмаси эса, 27 миллон АҚШ долларини ташкил қилар экан. Бу ҳақда Россия Марказий Банки хабар тарқатди. Лекин, дейди мухбиримиз, бу ерда ...