17 June 2016
02:25 - Ислом дунёсида янги жанжал: Қуръонга кўра, мусулмон эркак ўз хотинини енгил калатклашга ҳаққи борми? “Ҳаракат”га кўра, жиддийроқ масалаларда жиддийроқ жанжаллар бўлиши муқаррар!

Туркияда чиқадиган “Жумҳурият” гезетаси ёзишича, Покистон Исломий Мафкура Кенгашининг раиси Мавлоно Широни шу кунларнинг бирида қаердадир “Ўз вазифаларини бажармаган хотинингизни енгил калтаклашингиз мумкин” дебди ва унинг бу гаплари баъзи мусулмонлар тарафидан қаттиқ танқидга учрабди. Ундан ва Исломий Мафкура Кенгашидан бу гаплар тўғри эмаслиги, хотинга нисбатан ҳар қанда шиддат Исломга қарши эканлиги ҳақида баёнот бериш талаб қилинибди.

Аммо, Мавлоно Широни ББС радиосига интервью бериб, ўзининг ҳақлигини айтибди ва “Ўз вазифаларини бажармаган хотинингизни енгил калтаклашингиз мумкин” деган сўзлар Қуръондан келиб чиқишини қайтарибди.

“Ҳаракат” Агентлиги “Қуръон” ва “Ислом дини” тушунчалари тенг эмаслигини, Ислом дини Қуръоннинг тафсири асосида ўртага чиқарилган бир қатор тушунчалар мажмуаси эканлигини аввалдан айтиб келар эди. Шундай экан, Қуръонда тўғридан-тўғри ёзилмаган бўлса ҳам, унга асосланиб Ислом динида қабул қилинган хато тушунчалар бўлиши мумкин. Масалан, 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закотнинг фарзлиги ҳамда давлат исломий бўлиши кераклиги ҳақидаги тушунчалар шулар жумласидандир.

Қани, Ислом уламолари бу ҳақда айнан Қуръонга асосланган фикрларини билдирсинлар. Билдиролмайдилар. Чунки, Қуръоннинг жуду кўп оят ва суралари шунчалик мавҳум шаклда айтилганки, уларни турлича таҳлил қилавериш мумкин. Мавлоно Широни ҳам шундай таҳлилчилардан бири эканлигига шубҳа йўқ. Аммо, у қанчалик ҳақиқатга яқин? Бу ерда ҳақиқат борми ўзи? Бундай ҳақиқат қидириш Ислом динини боши берк кўчага киритиб қўймайдими?

Ўз хотинини калтаклаш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳам муҳим, аммо жиддирийроқ масалаларда Ислом уламолари бу боши керк кўчадан чиқиш устида ишлашлари керак. “Ҳаракат” Агентлиги “Ислом дини фундаментал ислоҳотларга муҳтож” деганда - шу боши берк кўчадан чиқишни назарда тутмоқда.