Кундалик хабарлар - 18 June 2016

17 June 2016
  • 22:27Петербург Халқаро Иқтисодий Форумида нималар бўлмоқда?

    Санкт-Петербургда 16-18 июнь кунлари ХХ Петербург Халқаро Иқтисодий Форуми ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик. Кеча бу Форум иш бошлади. 2 кун аввал Санкт-Петербургга келиб бўлган Россия Президенти Владимир Путин аввалига Форумда иштирок этиш учун келган чет элликлар билан учрашувлар ўтказиш билан машғул бўлди. Масалан, у қайсибир ресторанда Франциянинг собиқ президенти Саркози билан овқатланди, БМТ Бош Котиби Пан Ги Мун ва Еврокомиссия раиси (ЕИнинг Бош вазири деса бўладиган одам) Жан...

  • 18:30Шу ҳам хабарми: Хуфяларимиз тожик наркоташмачисини қўлга туширилибди

    Шу йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати томонидан "Водий-7" пунктида ўтказилган операция чоғида 56 яшар Тожикистон фуқароси Халил Обидов 973 грамм героин моддаси билан ушланибди. У қўқонлик киракаш Рустам Шодиев бошқарувида бўлган автомобилда Қувасойга етиб олмоқчи бўлган экан. Дастлабки сўроқ пайтида берган кўрсатмасида тожик биродаримиз бу оғуни тожик-қирғиз чегарасидаги Исфара тумани Саккон қишлоғидан олиб чиқиб, Қувасойдаги мижозлари қўлига топшириш учун отланганини а...

  • 17:3424 июнда Тошкент аэропорти 5 соатга ёпилади

    "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси йўловчиларни 24 июнь куни Тошкент аэропортининг барча терминаллари (соат 13.00дан 18.00га қадар) ёпилиши ҳақида ўз мижозларини огоҳлантириш билан бир қаторда, келтирилган ноқулайлик учун мижозлардан узр ҳам сўраб қўйишни унутмабди.. Аслида муҳим бўлгани бошқа хабардир: “24.06.2016 йил, маҳаллий вақт билан соат 13.00дан 18.00га қадар "Тошкент" халқаро аэропорти ШҲТ саммити расмий делегациялари самолётларини кузатиш муносабати билан йўловчилар рей...

  • 16:12ШҲТ анжумани туфайли аҳоли қўлидаги қуроллар йиғиб олинмоқда. Қандай қуроллар?

    Маҳаллий Uzmetronom нашрининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ШҲТ саммити арафасида аҳолини хонадонлар, муассасалар ва муайян манзилларда сақланаётган қуролларни милицияга топширишга чақирибди. Милиция бу чақириқни қуролларни масъулиятли тарзда сақлаш баҳонаси билан изоҳлаган. Чақириққа кўра, ҳар қандай ўқ отар қурол кейинги икки кунда милицияга топширилиши керак. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати одамлар ўзларидаги ўқ отар қуролларини кўнгилли равишда Ички ишлар бошқар...

  • 07:54Сенсация: Давлат Департаментининг бир гуруҳ ходими Барак Обаманинг Сурия сиёсатига қарши ички ҳужжатга имзо чекибди

    АҚШнинг энг обрўли The Wall Street Journal газетаси ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, Давлат Департаментининг 51 ходими Президент Барак Обаманинг Сурия сиёсатига қарши ички ҳужжат имзолабди ва Башар Асад режимига қарши ҳарбий операция ўтказиб, уни ағдаришга чақрибди. Ҳужжатни имзолаганларга кўра, уларнинг ичида муҳим лавозимларда ишлайдиганлар ҳам бор экан, мавжуд режимни ағдармасдан Ислом Давлатини (яъни, ИШИДни – “Ҳаракат”) енгиб бўлмайди. АҚШдаги вазирликлар, хусуса...

  • 07:05ЕИдан чиқиш рефрендумига тайёрланаётган Буюбританияда параламент депутати отиб кетилди

    Маълумки, бу мамлакатда Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдори бўлганларнинг сони анчагина, мамлакат парламентининг аъзолари ичида ҳам бу масалада бўлиниш бор. Йиллардан бери бу масала атрофида баҳслар, турли жанжаллар давом этиб келар эди. Мана ҳозир иш референдумгача етиб келди. 23 июнда Буюкбритания аҳолиси ЕИдан қолиш ёки қолмаслик масаласида ўтказилаётган референдумда овоз беради. Сўнги сўровнома натижаларига кўра, сайловчиларнинг 41 фоизи ЕИдан чиқиш тарафдори, 42 фоизи бунга қарши, 13 фоиз...