16 June 2016
19:17 - Жаҳон Банки Ўзбекистонга 4 миллиард доллар кредит ажратмоқчи ва жиноятчи Ислом Карим режимининг ҳамкорига айланмоқчи

Жаҳон Банки матбуот хизматига кўра, бу халқаро молия институтининг Директорлар Кенгаши куни кеча 2016-2020 йиллар учун Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги концепциясини тасдиқлаган. Мазкур концепцияга мувофиқ, Ўзбекистонга йўналтирилиш учун 4 миллиард долларгача кредит ажратилади. Мазкур стратегия Ўзбекистоннинг 2030 йилгача ўртача даромадли мамлакатлар гуруҳи юқори сегментидаги мамлакат мақомига эришиш мақсади рўёбига кўмаклашиш учун ишлаб чиқилган.

“Стратегия уч устивор йўналиш – хусусий секторнинг ошиши, қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлиги ва пахтачилик соҳаси модернизация қилиниши бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ҳамда давлат хизматлари сифатини юқорилатишга йўналтирилган”, дейилади Жаҳон Банки хабарида.

Жаҳон Банки ходимлари Ўзбекистонни ҳар қандай кредит ёрдами билан ҳам ҳозирги қолоқликдан чиқариб бўлмаслигини тушунмасликлари мумкин эмас. Ўзбекистонда нафақат сиёсий, балки, иқтисодиий ва молиявий соҳада фундаментал ислоҳотлар ўтказилиши, Ўзбекистон ҳақиқий бозор иқтисодига ўтказилиши керак. Буни ўйламаётган Жаҳаон Банки Ўзбекистондаги жиноятчи режимниннг ҳамкорига айланиб бормоқда.