Кундалик хабарлар - 04 July 2016
00:25Абдураҳим Пўлат: Кимдир менинг ФБдаги саҳифамга Қадр кечаси ҳақида аҳмоқларнинг сайтидан олинган аҳмоқона мақолани қўйибди, дарҳол улоқтирдим
Ҳа, ростдан ҳам кимдир, кимлигига қараш ҳам ҳаёлимга келмабди, Фейсбукдаги саҳифамга хабарчилик нималигини тузуккина тушунмайдиган аҳмоқларнинг kun.uz сайтида эълон қилинган “Сеҳрли кеча шарофати: умидлар ушалган кун” номли аҳмоқона мақолани қўйиб қўйибди. Унинг аҳмоқоналигини бир қараб чиқишда тушундим ва саҳифамдан улоқтирдим. Кейин ўйлаб қилдим: Аҳмоқлар ҳам, уларнинг аҳмоқона мақолалари ҳам, бошқаларни аҳмоқлик тузоғидан қутқаришда ишлатиладиган малзама (ашё, модда) бўлиши мумкин ва ҳатт...
20:35НАТО Бош Котиби Йенс Столтенберг Россия ўзлари учун хавф эканлиги айтибди, аммо қандай хавф эканлигини Абдураҳим Пўлатдан ўрганмабди
НАТО Бош Котиби Йенс Столтенберг немисларнинг Bild гезетасига берган интервьюсида Россия ўз раҳбарлик қиладиган альянс учун асосий хавф эканлигини айтибди. Бу интервью яқинда Варшавада бўладиган НАТО саммитидан олдин бўлгани ҳам диққатга сазовордир. Чунки, унинг бу интервьюдаги фикрлари саммитда ҳам айтилишини кутиш керак. Газета НАТО Бош Котибининг қуйидаги сўзларини ҳам келтиради: “Биз кутилмаган хавфлар ва мураккаб муаммоларга дуч келдик. Булар, жумладан, чегараларни ўзгартириш учун ку...
19:45Даҳшат: Боғдодда ИШИДчилар икки автомобилни портлатиши натижасида ўлганлар сони 167 га чиқди. Ислом уламолари қаерда?
Кеча Ироқ пойтахти Боғдодда ИШИДчилар тарафидан 2 та бомба юкли автомобилнинг портлатилиши натижасида аввал 30, кейин 70, ундан кейин 139 кишининг ҳалок бўлгани айтилганди. Сўнгги соатларда Боғдод Хавфсизлик Коммисарлигининг расмийларига асосланиб тарқатилаётган хабарларда, ҳалок бўлганларнинг сони 167 га чиққани билдирилди. Ўлганлар сони ортиши мумкин, чунки, 168 киши яраланган, баъзиларининг аҳволи оғир. Комиссарлик расмийси Ғолиб Алзамилий шаҳарда етарлича хавфзилик кучлари ва назорат пунктл...
18:08Ҳақиқий сенсация: Икки бечора президент - Владимр Путин ва Ражаб Эрдўғон - тезроқ қучоқлашиш ҳаракатига тушиб, июль охирида учрашмоқчилар
Туркия ташқи ишлар вазири Meвлут Човушўғлига асосланиб, Туркия ва Россияда тарқатилаётган хабарларга кўра, июль ойининг охири ёки августнинг бошида икки мамлакат президентлари Ражаб Эрдўғон ва Владимир Путин учрашиши ҳақида келишилган эмиш. Ҳар ҳолда шундай бўлса керак. Аслида, бундай учрашув сенсация бўлмаслиги керак эди. Аммо, ўткан йилнинг охирларида турклар русларнинг Туркия чегараларини бузгани иддао этилаётган ҳарбий учоғини уриб туширгандан кейин, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар с...
16:39Ҳамма ёқда ислом терроризми, Даккадан кейин Боғдодда 70 одам ҳалок бўлди, одамзот Абдураҳим Пўлатнинг таклифларига қачон қулоқ солади?
Бангладешнинг пойтахти Даккада маъсулиятини елкасига ИШИД олган терактда 6 террористдан ташқари, асосан чет элликлардан иборат 20 киши ҳолок бўлган эди. Ҳалок бўлганларнинг, тўғрироғи, ваҳшийларча пичоқ билан чавоқланиб ўлдирилганларнинг 9 нафари япониялик, 6 нафари италиялик бўлиб чиқди. Ўлдирилганларнинг яна бири АҚШ фуқароси эканлиги айтилмоқда. Хабарлар атайлаб мавҳумлаштирилганидан тушуниш мумкинки, у АҚШ фуқароси бўлса ҳам, келиб чиқиши бангладешлик бўлганга ўхшайди. Қолган 4 киши ҳам банг...
02:15Арманилар лоббиси яна ҳаракатда: Франция параментининг қуйи палатаси арманилар қирғинини инкор этганларга жазо киритди
Туркларнинг “Миллиёт” газетаси хабар қилишича, Франция парламентининг қуйи палатаси – Франция Миллий Мажлиси - 1915 йили арманилар турклар тарафидан қирғин қилингани, 1,5 миллион армани ўлдирилганини инокор этувчиларга 45 минг евролик жарима ва бир йилгача қамоқ жазоси киритибди. Бундай жазолар инсониятга қарши жиноятларни жазолаш ҳақидаги Францияда аввалдан бор бўлган қонунларга қўшимчалар киритиш шаклида жорий этилган. Бу ўзгартиришлар Франция Миллий Мажлисининг 577 депутатидан бор-йўғ...
17:31Даккада ресторанга ҳужум қилган ислом террористлари 20 кишини ўлдирибдилар. Ислом терроризмини йўқ қилишнинг йўли қандай?
Кеча кечқурун маҳаллий вақт билан кечқурун соат 8 ларда (Тошкент билан Дакка ўрасида 1 соат вақт фарқи бор) бир гуруҳ ислом жангариси (маҳаллий ахборот воиталари уларни айнан “жангари” демоқда, “террорист” сўзи ишлатилаётгани йўқ) “Оллохи Акбар” деган бақиришлар билан шаҳарнинг Гулшан номли қисмида жойлашган ва кўпроқ чет элликлар овқатланадиган Holey Artisan Bakery номли ресторанни босиб олдилар ва 20 дан кўпроқ ресторан хизматчиси ва хўрандани гаровга олдила...
- 10:47Даккадаги воқеалар кўрсатмоқдаки, ИШИД ва ислом терроризми ҳам масхарабозликка айланниб бўлди
Бангадешнинг пойтахти Даккада қандайдир террористлар кўпроқ чет элликлар овқатланадиган ресторанни босиб олиб, тахминан 20 кишини 10 соатдан кўпроқ гаровда ушлаб турдилар. ИШИД бу ишга маъсулиятни ўз бўйнига олди. 20 кишини нимага гаровда ушлаб туришганини Қадр кечаси муносабати бўлан кўпроқ ичиб юборган исломчи террористлар эълон ҳам қилмадилар, полиция ва хавфсизлик хизмати ходимлари эса, 10 соатдан ортиқ вақт ичида у террористлар билан алоқа ҳам қилолмадилар. Эрталаб, Қадр кечаси битиши мун...
09:24АҚШнинг президентлик пойгасида Ҳиллари Клинтон ҳали ҳам Доналд Трампдан олдинда, аммо орадаги фарқ камайди
12 июндаги хабаримизда Reuters Агентлиги ўтказган сўровномалар натижасида, сўралганларнинг 46 фоизи агар сайлов ўша кунларда бўлса Клинтонга, 34,8 фоизи Трампга овоз бермоқчи эканлигини билдирган эдик. Яна 19,2 фоиз сайловчи бу икки номзодга ҳам овоз бермоқчи эмас. Клинтон ва Трамп орасидаги фарқ – 11,2 фоиз. Яна ўша агентлик 30 июнь – 1 июль кунлари ўткаилган сўровнома натижаларини эълон қилди. Бу сафар Ҳиллари Клинтонга овоз берадиганлар 43,9 фоиз, Доналд Трамга овоз берадиганлар 34,5 фоиз ...
04:45Энди дунёнинг кўзлари Бангладеш пойтахти Даккада: ИШИД террористлари ресторанга ҳужум қилиб, 2 полициячини ўлдирди, 20 киши гаровга олинди
Бангладешнинг пойтахти Дакка шаҳрида инглиз тилида чиқадиган Dhaka Tribune гезетасининг сайтида (dhakatribune.com) хабар қилинишича, кеча кечқурун маҳаллий вақт билан соат 8 ларда шаҳарнинг чел эллик элчихоналар жойлашган қисмидаги ресторанга 10 га яқин қуролли террорист ҳужум қилиб, 2 полициячини ўлдиришган ва ресторан ходимлари ҳамда овқатланган келганлардан камида 20 кишини гаровга олишган. Овқатлангани келганларнинг ичида чет элликлар кўплиги айтилмоқди. Ҳозир у ерда саҳар вақти, аммо 8 с...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ризаев Исроилжон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...