02 July 2016
04:45 - Энди дунёнинг кўзлари Бангладеш пойтахти Даккада: ИШИД террористлари ресторанга ҳужум қилиб, 2 полициячини ўлдирди, 20 киши гаровга олинди
Бангладешнинг пойтахти Дакка шаҳрида инглиз тилида чиқадиган Dhaka Tribune гезетасининг сайтида (dhakatribune.com) хабар қилинишича, кеча кечқурун маҳаллий вақт билан соат 8 ларда шаҳарнинг чел эллик элчихоналар жойлашган қисмидаги ресторанга 10 га яқин қуролли террорист ҳужум қилиб, 2 полициячини ўлдиришган ва ресторан ходимлари ҳамда овқатланган келганлардан камида 20 кишини гаровга олишган. Овқатлангани келганларнинг ичида чет элликлар кўплиги айтилмоқди.

Ҳозир у ерда саҳар вақти, аммо 8 соатча вақт ўтишига қарамасдан хавфсизлик хизматлари террористлар билан алоқа ўрнатолмабди. Ички ишлар вазири Асадизамон Хон Камол ҳам шу ерга етиб келган.

Бу вақт давомида ИШИД баёнот тарқатиб, бу ҳужум ва гаровга олиш бўйича маъсулиятни ўз бўйнига олибди. Аммо, ИШИД ҳам терактнинг мақсади нима, нимага шунча пайтдан бери одамлар гаровда ушлаб турилганини айтмасдан, гаровдагилардан 24 киши ўлдириб бўлинганини билдирибди. Рақамлар бир-бирига тўғри келмайди, аммо хавфизлик хизматларида ҳам аниқроқ маълумот йўқ.

Ресторан, расмда ҳам кўриниб турган хавфсизлик хизматининг қуролланган кучлари қуршовида.