Кундалик хабарлар - 12 July 2016

  • 01:13Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 450 миллион доллар кредит ажратармиш, бу - бир чақа пулдан бошқа нарса эмас

    Осиё Тарқаққиёт Банки Қашқадарё вилоятидаги Толимаржон иссиқлик электростанциясини модернизация қилиш ва кенгайтириш ишлари учун 450 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағини ажратмоқчи. Мазкур молия институти сайтига кўра, лойиҳа 2016 йилнинг охирига қадар ишлаб чиқилиб, маъқулланади. Лойиҳада 2020 йилгача яна иккита 450 МВт қувватга эга буғ-газ созламасининг (БГС) қурилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 900 миллион долларни ташкил қилади. Айни пайтда Жанубий Кореянинг Daewo...

11 July 2016
  • 23:06Тереза Мэй Буюкбританиядаги Консерватив Партиянинг раислигига сайланди, Бош вазир ҳам у бўлади

    Reuters Агентлигининг хабарига кўра, Буюкбританияда ҳокимиятда бўлган Консерватив Партия бугун ўзига янги раис сайлади. Аввалги раис, жорийдаги Бош вазир Дэвид Кэмерон расиликдан истеъфога кетди, 13 июлда Бош вазирликдан ҳам кетмоқчи. Демак, 59 ёшли жорийдаги Ички ишлар вазири Тереза Мэй икки кундан кейин янги Бош вазир ҳам бўлади. Бу ўзгаришларнинг сабаби Буюкбританияда 24 июнда ўтказилган референдумда Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдорларининг ғалабасидир. Тереза Мэй ЕИдан чиқмаслик тараф...

  • 20:43Жойларга янги миршаббошилар сафарбар этилди, уларнинг умумий расмини биз белгиладик

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг буйруғи билан подполковник Бахтиёр Саиджонов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу йилнинг баҳорига қадар бу лавозимда ишлаб келган Ўткир Бадалов лавозимидан туширилиб, Зарафшон шашар миршабхонасини бошқарадиган бўлибди. Шунингдек, Воҳид Мирзаев Тошкентнинг Яккасарой туман ИИБга, подполковник Бунёд Ражабов эса Хоразм вилоят Боғот туман миршабларига етакчилик қилиш учун сафарбар этилган. Қорақалпоғистон ҳам янги тайинлашлардан четда қолмади. Мана...

  • 20:15“Аҳмадбой” туфайли Чиноз прокуратураси тафтиш қилинмоқда

    Молиявий пирамида ташкил қилиб, кишиларнинг бир неча миллиард маблағларини давлат хазинасига йиғиб берган тадбиркор Аҳмад Турсунбоев воқеаси туфайли Тошкент вилояти Чиноз тумани прокурори Беҳзод Мирсоатов лавозимидан четлатилган ва жавобгарликка тортилган. Ҳозирда Бош прокуратура ва МХХ органи Чиноз туман прокуратураси ходимлари фаолияти устидан хизмат текширувлари ҳам бошлашган. “Тергов натижалари аниқ бўлганидан кейин туман прокуратураси ходимларининг айборлиги ёки айбсизлиги маълум бўлади....

  • 19:55Ўзбеклар овқат тайёрлашда рекорд қўйиб, баҳайбат лаваш пиширишди. Ўзбекка овқатдан бошқа нарса керакмас!

    Мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий инқирозларга бефарқ юртдошларимиз овқатланиб, ҳожат чиқаришдан ўзга нарсани ўйламай қўйганлиги ҳақида кўп ёзгандик. Ҳатто Гиннеснинг “Рекордлар китоби”га ўз таомлари билан кираётган миллатдошларимиз фаолиятини танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан баҳолаб, уларни ғафлатдаги миллат ғамига бефарқликда айблангандик. Бугунги маҳаллий нашрлар Тошкентдаги Fast food ошхоналаридан бирининг ошпазлари рекордга қўл уриб, узунлиги 15 метр 20 сантиметрли лава...

  • 17:29Самарқандда уч нафар порахўр солиқчи ҳибсга олинди, ҳаммаси олинса ҳам порахўрлик битмайди, аввал диктатурани битириш керак

    Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизматининг Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган рейд давомида Самарқанд вилояти Давлат солиқ инспекциясининг уч нафар ходими порахўрлик айби билан ҳибсга олинди. Маълум бўлишича, инспекциянинг солиқларни текшириш бўлими бошлиғи К. Ворисов бошчилигидаги жиноий гуруҳ ”Payariq Petrol” ширкати раҳбаридан солиқ қонунчилигини бузганини яшириш учун 20 минг доллар миқдорида пора олган. ҳозирда МХХнинг Самарқанд вилояти бошқа...

  • 15:27Буюкбритания ҳукумати ЕИдан чиқиш референдумини қайта ўтказишни рад этди, навбат парламентга

    Буюбритания параментининг сайтида бу мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдумни қайта ўтказиш талабномаси 2 миллиондан ортиқ одам тарафидан имзолангани, бу мамлакат қонунларига кўра, 100 минг киши тарафидан имзолаган талабнома (петиция) албатта парламент тарафидан кўриб чиқилиши кераклигини “Ҳаракат” ҳам ўтган ойнинг охирларида хабар қилган эди. Кейинчалик имзолар сони 4 миллиондан ортди. 9 июль куни шу масалани кўриб чиққан Буюкбритания ҳукумати қайта референдум ўтказишни рад...

10 July 2016
  • 22:14Жума куни Далласда бўлган террористик актдан кейин, шанба ва якшанба кунлари дунёда нисбий тинчлик

    АҚШнинг Техас штатидаги Даллас шаҳрида қора танли одам 5 нафар оқ танли полиция офицерини ўлиб ўлдириши ва 7 нафарини ядрадор қилиши билан тугаган воқеани фақат “Ҳаракат” агентлиги террористик акт деб баҳолади. Бу ҳам майли, шунга қарамасдан АҚШнинг бир қатор жойларида асосан қора танлилардан иборат гуруҳлар чоршанба ва сайшанба кунлари Луизиана ва Минисота штатларида оқ танли полициячилар қора танли икки одамни отиб ўлдирганини қоралаб, унчалик катта бўлмаган митинглар ўтказмоқдалар...

09 July 2016
  • 19:16Ўқувчимиздан келган хат: Ражаб Эрдўғон уриб туширилган русларнинг учоғи туфайли кечирим сўрамади

    Ўзини Aslan Akbey деб танитган ўқувчимиздан Фейсбукдаги саҳифамиз адресига бир хат келган экан, унга вақтида эътибор бермабмиз. У ўз хатида Эрдўғоннинг Путинга юборган мактуби ҳақидаги Туркия расмийларидан бирининг сўзларини келтириб, Эрдўғон кечирим сўрамагани, фақат афсусланганини урғулайди. Аслида, бу арзимаган хатга эътибор ҳам бермаса бўлар экан. Чунки, Aslan Akbey ўз фикрини Эрдўғон юборган мактубнинг асл нусҳасига эмас, у ҳақда гапирган давлат расмийсига асосланиб билдирган. Давлат ра...

  • 12:43Русларнинг янги турдаги кемаси Халқаро Фазовий Станцияга туташди

    Бойқўнғур космодромидан 7 июлда “Союз-ФГ” ракетаси воситасида фазога чиқарилган янги турдаги “Союз МС” кемаси бир оз аввал Халқаро Фазовий Станцияга (ХФС) туташди. Кема экипаж тарафидан бошқарилиши мумкин бўлишига қарамасдан, бугунги туташиш автоматик режимда бажарилгани русларнинг хабарида айтилган. Бу кема ХФСга 3 нафар янги космонавт/астронавтни олиб келди. Булар – рус комонавти Анатолий Иванишин, Япония ва АҚШ астронавтлари Такуя Ониши ва Кэтлин Рубинс. ХФСда русларнинг 2 комонавти ва АҚШ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону