Кундалик хабарлар - 13 July 2016

  • 02:51Ақлга сиғмайдиган фожеа: 21 асрда Италияда иккита йўловчи поезд тўқнашди, 27 киши ҳалок бўлди

    Ростдан ҳам ақлга сиғмайдиган воқеа. Италияда Андрия шаҳри яқинларида битта издан қарама-қарши йўналишда келаётган икки йўловчи поезди кеча эрталаб бир-бир билан тўқнашди. Ҳалок бўлган 27 киши ҳақида, бор-йўғи 27 киши десак ҳам бўлади, чунки бундай ҳалокатда юзлаб йўловчилар ўлиши ҳам мумкин эди. Бу фожеанинг сабабчиси сифатида техник системалардаги хато ёки машинистларнинг хатоси кўрсатилмоқда. Аммо, 21 асрда, Италиядек ривожланган давлатда икки шаҳар ўртасида темир йўл биттагина издан ибора...

  • 02:24“Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Brexit, яъни Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиши, АҚШ иқтисодини чўктиролмади, аксинча, ўсишига ёрдам берди, Dow Jones тарихий рекордни урди

    23 июнда Буюкбританиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича ўтказилган референдумда ЕИдан чиқиш тарафдорлари ғалаба қозонгач, дунё хабар агентликларидан фарқли ўлароқ, “Ҳаракат” шундай таҳлил берган эди: “дунё ёш бола эмаслиги ва Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиши дунёни катта барқарорсизликка олиб боролмаслиги тезда кўринади”. Амалда айнан шундай бўлди, референдумдан кейин 2 кун ичида ўпирилиб тушган дунёнинг энг катта Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи - Dow Jone...

  • 01:05Қозоғистонда давлат тўнтариши уринишига мафиянинг алоқаси борми?

    Бир неча кундан бери қозоқ матбуотининг илк саҳифаларини банд қилиб келаётган хабарларда келтирилаётган гўёки фактлар жуда ғайриоддий кўринади. Бу хабарлар чимкентлик бир бой давлат тўнтариши қилиб, ҳокимиятни қўлга олиш ҳаракатида бўлгани ва ҳозир фош этилгани ҳақида. Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси матбуот хизмати вакили Руслан Қарасевга кўра, бу бой Тўхтар Тулешовдир. У узоқ вақт хорижда “Биродарлик давраси” деб аталган трансмиллий жиноий ҳамжамият лидерлари билан алоқада бўлган ва...

12 July 2016
  • 22:26Даҳшат: Санкт-Петербургда бир яшар қизалоқнинг жасади топилди, яна ўзимизнинг чақалоқ

    Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Курортний мавзеидаги кўп қаватли уйлардан бирида эндигина бир ёшга тўлган қизалоқнинг жасади топилди. Ленинград вилояти тергов қўмитасига кўра, терговчиларнинг дастлабки тафтишларидан маълум бўлганки, қизалоқнинг онаси - Ўзбекистондан келган 28 яшар аёл - ёлғизлик ва ночорликдан бундай ишга қўл урган. 10 июль куни тонгги соат 04:00 да тез ёрдамга қўнғироқ бўлган, тегишли манзилга борган тиббиёт ходимлари қизалоқни ўлик ҳолда топишган. Қизалоқнинг жасади ўл...

  • 21:39Ўзбекистон ва ўзбекларга хушхабар: Россия ҳукумати ноқонуний муҳожирларнинг гуноҳидан ўтмоқчи

    Кремль сайтининг хабарига кўра, президент аппарати ҳузуридаги Миллатлараро Муносабатлар Кенгаши мамлакатдаги барча меҳнат муҳожирлари фаолиятини легаллаштириш мақсадида уларнинг шу пайтгача ғайриқонуний равишда яшаб келганларини авф этиш таклифи билан чиқди. Ўзига хос амнистия деб аталаётган бу амалиётдан кўпроқ ўзбек мардикорлари манфаатдор. Кенгаш мазкур таклифни ноқонуний миграциянинг олдини олишга қаратилган ягона чора сифатида кўрмоқда. Агар афв таклифи Кенгаш тавсиясидаги шаклда қабул қ...

  • 21:13Ўзбекистонда жазирама, тоғолди ҳудудларга эса сел хавфи эълон қилинди

    Ўзбекистон Гидрометеорология маркази хабарига кўра, мамлакатимизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 14—15 июнь кунлари сел келиши хавфи бор. Шу кунлари тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, сел келиш хавфи юқори. Аксинча, мамлакатда жазирама ҳукмрон. Масалан, бугун пойтахтда хонаки термометрлар Сельсий шкаласи бўйича 46-47 даража иссиқни кўрсатди. Аммо расмийлар ҳаво ҳароратини +41 даража деб эълон қилишган.

  • 20:26АҚШ долларининг “қора бозор”даги курси ҳам, расмий курси ҳам, яна кўтарилди

    Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 12 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2953 сўм 84 тийин этиб белгиланди. Бу бир ҳафта аввалги курсга нисбатан 5 сўм 25 тийинга қимматдир. Шунингдек, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатини реал белгиловчи “қора бозор”да АҚШ доллари 6220 сўмгача харид қил...

  • 20:15Эринмаган турк хабарчилари: Эмина Эрдўғон Варшавада 127 минг лиралик нарса сотиб олибди. Ҳа, нима бўпти?

    Туркияда сўлчи мухолифатга яқин бўлган “Жумҳурият” газетаси Туркия Президенти Ражаб Эрдўғоннинг хотини Эмина Эрдўғон Варшавага НАТО саммитига борган эри билан бирга бўлгани ва 10 тача хавфсизлик хизматчиси қуршовида дўконларда юриб, 127 минг лиралик нарсалар сотиб олганини хабар қилибди. Бу газета мухбирларининг тушунмаган жойи шундаки, бундай муҳим йиғилишларга турмуш ўртоғи билан боришнинг ўзи мантиқсиз нарса, аммо йиғилишда қатнашолмайдиган Эмина хоним бошқа нима қилсин? Албатта ...

  • 19:24Оқтепада Сурияга бориб террористларга қўшилиш ниятидаги 12 киши турли муддатларга қамалди

    5 июнь куни Қозоғистоннинг Оқтепа шаҳрида исломчи экстремистлар деб тахмин қилаётганлар гуруҳи иккита қурол сотиш дўкони ва қандайдир ҳарбий объектга ҳужум қилиши натижасида 13 террорист ўлдирилгани, 14 таси ярадор бўлгани ҳақидаги хабарларда яна 20 киши охирги дақиқаларда террористик ҳужумларда иштирок этишдан воз кечгани, уларнинг ҳаммаси сўроқ қилинаётгани ҳам айтилганди. Казинформ агентлигининг бугунги хабарига айтилишича, Оқтепа шахридаги судда Сурияга бориб, ИШИДга қўшилиш учун тайёрлан...

  • 02:03Москва Халқаро Алоқалар Институтига ўқишга кириш учун келган ҳижобли қизни институт биносига ҳам киритишмабди, тўғри қилишибди

    Бир неча кун аввал Москва Халқаро Алоқалар Институтига кириш учун ҳужжатларини топширишга келган ҳижобли қизни институт биносига киритишмаган экан, бу воқеадан хабардор бўлган омавий ахборот воситаларида кичкинагина тўпалон ҳам бўлибди. Биринчи бўлиб бу воқеага ўз муносабатини билдирган Россия Федерацияси Таълим ва Илм Вазирлигида талабаларни ташқи кўриниши туфайли институтга киритмаслик мутлақо хато бўлганини айтишибди. Аммо, институтнинг исми айтилмаган расмий вакили русларнинг “Новости...