03 July 2016
19:45 - Даҳшат: Боғдодда ИШИДчилар икки автомобилни портлатиши натижасида ўлганлар сони 167 га чиқди. Ислом уламолари қаерда?

Кеча Ироқ пойтахти Боғдодда ИШИДчилар тарафидан 2 та бомба юкли автомобилнинг портлатилиши натижасида аввал 30, кейин 70, ундан кейин 139 кишининг ҳалок бўлгани айтилганди. Сўнгги соатларда Боғдод Хавфсизлик Коммисарлигининг расмийларига асосланиб тарқатилаётган хабарларда, ҳалок бўлганларнинг сони 167 га чиққани билдирилди. Ўлганлар сони ортиши мумкин, чунки, 168 киши яраланган, баъзиларининг аҳволи оғир.

Комиссарлик расмийси Ғолиб Алзамилий шаҳарда етарлича хавфзилик кучлари ва назорат пунктлари борлигига қарамасдан иккита бомба юкли машина шаҳарга киролгани туфайли одамлар норозилик билдираётганларини ҳам гапирибди.

Хабарларга кўра, портлашлар жойини кўриш учун келган шиа Бош вазир Ҳайдар эл-Ибодий норози одамларнинг бақириқлари остида тезда у ердан думини тугиб қолибди.

Бошқа тарафдан, дейди мухбиримиз, портлаш уюштирганлар - суннийлар, ҳалок бўлганлар - шиалар эканлигинидан келиб чиқиб, мазҳаблараро қарама-қаршилик бу даражаги чиқиб бориши Ислом уламоларини ҳаракатга солиши керак эди. Аммо, бунақа ҳаракат кўринмайди. Чунки, аҳмоқ уламоларимиз ҳам “Биздан ҳаракат – Оллоҳдан баракат” сўзларини билишмайди ёки тушунишмайди.