Кундалик хабарлар - 29 August 2016

  • 19:38Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қимматлади, “қора бозор”дагиси эса турғун

    Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 30 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини 2989 сўм 64 тийин этиб белгилади. Бу эса бир ҳафта аввапгисига қараганда 5 сўм 19 тийинга кўпдир. Қора бозорда эса АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 6300-6350 сўмлигича қолмоқда. Яъни, саррофлар 1 АҚШ долларини 6300 сўмга харид қилиб, уни 6350 сўмдан пулл...

  • 18:51Қизиқ: Ислом Каримнинг қизларидан биттаси отасининг соғлиги ҳақида хабар тарқатибди

    Мамалакатимиз президентининг Фуҳуша-2 лақаби билан танилиб бораётган Лола исмли қизи ўз инстаграмида отасининг соғлиги ҳақида рус, ўзбек ва инглиз тилларида хабар тарқатибди. Мана унинг ўзбекчаси. * * * “Турли хил гап-сўзларнинг олдини олиш мақсадида, бизнинг оилада ўтган хафтанинг охирида содир бўлган қайғули воқеа ҳақида ушбу саҳифам орқали сизга маълумот бермоқчиман. Шанба куни адамлар мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага олиб келиндилар. Ҳозир улар реанимация бўлимида тиббий м...

  • 17:50ИШИД шиаларга қарши Ироқ ва Яманда теракт уюштирди, 100 га яқин одам ўлдирилди. Бу уруш қачон битади?

    Бугун эрталаб Reuters Агентлиги Ироқнинг асосан шиалар яшайдиган Кербала шаҳрида тўй бўлаётган жойда ўлимчи-террорист ўз-ўзини портлатиши натижасида камида 15 киши ҳалок бўлганини хабар қилди. Теракт учун маъсулиятни ўз елкасила ИШИД олибди. Ўлимчи-террористдан ташқари тўйдагиларга яна 4 ҳужумчи қўл гранаталари отибди. Хавфсизлик хизматлари уларнинг ҳаммасини ўлдиришибди. Хабарда бу воқеа қачон бўлгани ҳам айтилмайди. Тахмин қилиш мумкинки, ҳар ҳолда тўй кеча кечқурун бўлган. Ҳаммаси бўлиб 15 ...

  • 01:48Представитель Трампа заявила, что миллиардер будет справедлив в вопросе депортации

    Кандидат на пост президента США от Республиканской партии миллиардер Дональд Трамп не отказывается от своих слов о депортации мигрантов, но выступает за справедливый и человеческий подход к данному вопросу, заявила менеджер кампании Трампа Келлиэн Конуэй, передает CBS. «Он сказал, что к депортации этих 11 млн мигрантов – если это реальная цифра – он планирует подойти справедливо и по-человечески. Это его слова. Он также сказал, что не хочет причинять вреда людям», — сказала она. Она также ...

  • 01:00Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлган қирғизистонликлар ичида ўзбеклар йўқ

    Кеча Қирғизистон оммавий ахборот воситалари 27 август куни Москвадаги Алтуфевск шоссесида типографик маҳсулотлар сақланадиган омбордаги ёнғинда ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг рўйхатини эълон қилдилар. Ўша кунги хабарларда айтилишича, ёнғинда 17 қирғизистонлик қиз фожеали шаклда ўлгани эди. Кейинроқ, уларнинг 14 нафари қирғизистонлик, 3 нафари россиялик эканлиги анқланди Кеча Қирғизистон ахборот воситалари шу 14 қизнинг исми-шарифини эълон қилдилар. Уларнинг ҳаммасини исми қирғизлар талафф...

28 August 2016
  • 21:20Ислом Карим стационар даволанишга ётқизилди

    Бугун кўплаб оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг саломатлиги борасида жиддий хабарлар тарқатилди. Хабарларга кўра, Ислом Каримнинг аҳволи мавҳумлигича қолмоқда. Бугун тушдан сўнг Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси президент Ислом Каримов "стационар даволаниш" га ётқизилгангани ҳақида 2-3 қаторли қисқа расмий баёнот тарқатди ва Ўзбекистон Марказий Телевидениеси бу хабарни мамлакатга эълон қилди. Таъкидлаш керак, Ўзбекистонни 1989 йилдан буён бошқариб келаётган 78 яшар И...

  • 20:23Кечагина ўткан кунларимиз: Абдураҳим Пўлат - Мақсадим ўзбек халқини ёппасига қорамоллашишдан тўхтатиш (Бу лавҳа 2010 йил 15 июнда, қирғизлар ўзбекларни қирғин қилаётган вақтда экспромт ёзилган ва ушбу сайтда эълон қилинган)

    Бир неча энг яқин одамларим менга “юрт ташқарисидаги ҳамма ўзбекни ўзимизга душман қилмайлик, нозикроқ ифодалар ишлатинг” деб маслаҳат беришмоқда. Жавобим шундай бўлди: “Қани энди ўзбекнинг қорамоллари ҳеч бўлмаса менга қарши бирлашишса. Буюк мақсадлар йўлида бирлашолмаганлар, менга қарши бирлашадиларми? Бирлашсалар бахтли бўлардим. Лекин, бирлашсалар ҳам менга кучлари етмайди” Тоҳир Мирзаев исмли дўстим кеча бир гуруҳ ўзбек қорамол ёшларининг Оқ Уй олдидаги пикетига чиқиб, “Ўзбекистон армияс...

  • 07:32Шармандалик руҳидаги хабар: Бухорогача борадиган тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилибди

    “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, 25 августда Афросиёб тезюрар поезди биринчи марта Тошкентдан Бухорога бориб келибди. Аввал пойтахтдан Бухорогача 7-8 соат юриларди, энди 3 соату 20 дақиқада етарли. 21 асрда бундай воқеалар сенсация эмас, одамларга маълумот бериш учун керакли бўлган оддий хабардир. Аммо, Тошкент-Бухоро поездининг иш бошлаши ҳақидаги хабарнинг ростдан ҳам шармандали тарафи борлигига кўз юмиб бўлмайди. Қаранг, мавжуд режим...

27 August 2016
  • 20:21Дунё исломлашмоқда: Туркияда ҳам полицияда ишлайдиган аёлларга ҳижобда бўлишга расмий рухсат берилди

    Бугун Туркиянинг “Расмий Газета” деб аталадиган давлат нашрида махсус хизматларда ишлайдиганларнинг кийиниш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани эълон қилинди. Бу газетада эълон қилингач, ҳар ҳандай қонун ва қоида дарҳол кучга киради. Бу қоиданинг тафсилотларини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ, чунки, унинг асосий маъноси муҳим. Асосий маъно шундан иборатки, полицияда аёлларга ҳижоб кийиб ишлаш ҳуқуқи берилди. Бир қарашда, диққатга ҳам лойиқ бўлмаган хабар. Ҳа, нима бўпти, мусулмон...

  • 17:19Москвада типография омборида ёнғин: Қирғизистонлик 17 қиз ҳалок бўлди, қанчаси ўзбек? Ўзбек миллатини бу савол қизиқтирармикан?

    Бугун эрталаб Москвадаги Алтуфевск шоссесида типографик маҳсулотлар сақланадиган омборда катта ёнғин чиқди, 17 киши фожеали шаклда ўлди. Улар омборнинг 4 қаватидаги ётоқхона қилиб ажратилган хоналарда эшикларни ичида бекитиб ухлаб ётган пайтларида ёнгиндан чиққан тутундан бўғилиб ўлганлар. Уларнинг ҳаммаси Қирғизистон фуқаролари бўлган қизлар эканлиги айтилмоқда. Оғир аҳволда касалхонага ётқизилганлар ҳам бор. Бу хабарлардан тушуниш мумкинки, бу жуда катта омбор бўлган, балки юздан кўп одам ишл...