Кундалик хабарлар - 27 August 2016

26 August 2016
  • 22:13Истанбул бўғозида учинчи кўприк - Ёвуз Султон Салим кўпригининг расмий очилиши бўлди

    Бугун Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон, унинг хотини ва бир қатор майда-чуйда давлатларнинг раҳбарлари иштирокида дунё “Босфор бўғози” деб атайдиган, аммо турклар қисқа қилиб “Бўғоз” деб айтадиган сув устида 3 йил ичида қуриб битирилган янги кўприк тантанали равишда очилди. Маълумки, узунлиги 30 км атрофида бўлган бу бўғоз Қора денгиз билан Марамара денгизини бир-бирига улайди ва стратегик аҳамиятга эга. 1973 йилда қуриб битирлган биринчи кўприк Мармара денгизига яқин жойда эди, унинг номи - ...

  • 21:14Ўзбекистон Олий Хўжалик Суди таркибига ўзгартириш киритилибди, демократия йўқ мамлакатда суд таркибининг роли бўлармиди?

    Кеча ниҳоясига етган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди таркибига ўзгартиш киритилди. Сенатнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Давлетова Кароматжон Худайбергановна Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Судининг судьяси этиб сайланди. Қонунчилик устивор бўлмаган жамиятда судьянинг роли тугул унинг номини ҳам жамоатчилик яхши билмайди. Шундай экан, Олий Мажли...

  • 19:41Ўзбекистонда икки металлургия комбинати бирлаштирилади, улар қачон хусусийлаштирилади? Ўзбек халқининг кўзи қачон очилади?

    Мамлакатимиздаги металлургия саноатининг икки ишлаб чиқариш корхонаси - Чирчиқдаги Ўзбек зич қотишмали ва иссиққа чидамли металлар ишлаб чиқариш бирлашмаси Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатига қўшилмоқда. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, мазкур бирлашув масалалари бўйича ҳукуматдан топшириқ бўлган, акциядорларнинг ҳукумат истагини қонунлаштирувчи йиғини байрамдан сўнг ўтказилади. Олмалиқ ТМК ширкати турдош корхоналар орасида ишлаб чиқариш қувватига кўра, республиканинг йирик моно...

  • 19:17Футболчиларимиз мадҳияга жўровоз бўлолмагани Мираброр Усмонов исмли аҳмоқнинг ғазабини қўзғатибди

    Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов ўзбек футболчиларининг давлат мадҳиясини қониқарли даражада айта олмагани учун ғазаб отига минди ва мажлисда: “Нега футболчилар Гимнни бу қадар суст айтишди? Улар Гимнни билмас экан, деган таасурат пайдо бўлади. Бабаян (терма жамоанинг бош мураббийси) худди жанозада тургандек бўлди, худди Гимн эмас, дафн маршини чалишаётгандек”, дея қичқирди Усмонов. Рodrobno.uz нашрининг ёзишича, Мироброр Усмонов миллий терма жамоа футболчилари ва т...

  • 18:48Ниҳоят Ўзбекистон овоз чиқарди: “Унгуртепа Ўзбекистонники, қирғизларники эмас!”

    Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган баёнот каби хабарда, табиий, Ўзбекистон давлатининг фикри ўз аксини топган. Унга кўра, Қирғизистон тарафидан баҳсли экани айтиб келинаётган Унгартепа шубҳасиз Ўзбекистонга тегишлидир. Мазкур ҳудуд Наманган вилояти Чортоқ тумани тасарруфида бўлиб, қирғизлар уни ўзиники ҳисоблаб келишмоқда. Аввал мазкур ҳудудда Наманган вилоят милицияси паспортларни текшириш бўйича махсус амалиёт ўтказиб, Қирғизистонга қарашли радиореле станциясида ишлаётган 4 наф...

  • 11:48Туркия учун оддий воқеа: Курд террористларининг Ширнак вилоятидага операцияси натижасида 9 полиция ходими ҳалок бўлди, 64 нафари ярадор бўлди

    Ҳа, бундай воқеалар, минг афсуски, сал кам ҳар куни Туркиянинг биронта вилоятида юз бермоқда. Бу мамлакатдаги ахборот воситалари хабар қилишича, бугун эрталаб Туркиянинг Ироқ ва Сурия билан чегаралари кесишган нуқтага ёпишган Ширнак влояти туманларининг биридаги хавфсизлик хизматига оид бинолардан биридан 50 метр узоқликда курд террористлари бомбали юк автомобилини портлатдилар. 9 ёки 8 полиция ходими ҳалок бўлди, 50 дан кўпроғи ярадор бўлди. Бундай воқеалар, яъни бомбали автомобилларнинг по...

  • 10:08Собиқ Франция Президенти Саркози: Яна президент бўлсам, мамлакат бўйича мусулмонларнинг буркинисини тақиқлайман

    Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларида исломий терактлар даҳшатли даражага чиқар экан, мусулмонларга нисбатан салбий муносабат юқори критик нуқтага яқинлашмоқда. Критик нуқтата етиб борилса, антиисломий терактлар ўртага чиқиши, охир-оқибат фанатик руҳдаги мусулмонлар бутунлай Европадан, ҳатто бутунлай Ғарбдан ҳайдалиши мумкин. Икки кун аввал Франциянинг Ўртаер денгизи бўйидаги Ницце шаҳрида полиция ходимлари буркини, яъни инсон баданининг юз, кафт ва оёқнинг тўпиғидан пастидан ташқари ҳамма...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону