29 August 2016
01:00 - Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлган қирғизистонликлар ичида ўзбеклар йўқ
Кеча Қирғизистон оммавий ахборот воситалари 27 август куни Москвадаги Алтуфевск шоссесида типографик маҳсулотлар сақланадиган омбордаги ёнғинда ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг рўйхатини эълон қилдилар. Ўша кунги хабарларда айтилишича, ёнғинда 17 қирғизистонлик қиз фожеали шаклда ўлгани эди. Кейинроқ, уларнинг 14 нафари қирғизистонлик, 3 нафари россиялик эканлиги анқланди

Кеча Қирғизистон ахборот воситалари шу 14 қизнинг исми-шарифини эълон қилдилар. Уларнинг ҳаммасини исми қирғизлар талаффуз қиладиган шаклда эканлиги кўриниб турибди. Демак, уларнинг ичида ўзбеклар йўқ.

Қирғиз фашистларини ҳисобга олмасак, қирғизлар бизга қардош бўлган, тилимиз бир, динимиз бир бўлган халқдир. Шундай экан, бу офат ўзбекларни ҳам чуқур изтиробга солиши табиийдир.

“Ҳаракат” ўзбеклар номидан ҳалок бўлган қирғиз қизларининг оилаларига чуқур таъзия изҳор қилади. Юрт ичидаги оғир аҳвол туфайли кўплаб ўзбек ва қирғизлар Россияда ишлашга мажбур бўлаётгани умумий дардимиз эканлигини урғулайди.

Бугун Қирғизистонда мотам куни эълон қилинган. Аслида, бугун ҳамма туркистонликлар мотам қилиши керак.