29 August 2016
18:51 - Қизиқ: Ислом Каримнинг қизларидан биттаси отасининг соғлиги ҳақида хабар тарқатибди

Мамалакатимиз президентининг Фуҳуша-2 лақаби билан танилиб бораётган Лола исмли қизи ўз инстаграмида отасининг соғлиги ҳақида рус, ўзбек ва инглиз тилларида хабар тарқатибди. Мана унинг ўзбекчаси.

* * *

“Турли хил гап-сўзларнинг олдини олиш мақсадида, бизнинг оилада ўтган хафтанинг охирида содир бўлган қайғули воқеа ҳақида ушбу саҳифам орқали сизга маълумот бермоқчиман.

Шанба куни адамлар мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага олиб келиндилар. Ҳозир улар реанимация бўлимида тиббий муолажалар олмоқдалар. Ҳозирги пайтда ҳолатлари шифокорлар томонидан стабил деб баҳоланмоқда. Айни пайтда келгусидаги соғлиқлари борасида қандайдир тахминлар қилиш анча эрта.

Мен сизлардан турли хил гап-сўзлардан йироқ бўлиб, оиламизнинг шаҳсий ҳаётига хурмат билан муносабатда бўлишингизни илтимос қиламан.

Ушбу дамларда отамни ўз дуолари билан қўллаб-қувватловчи барча инсонларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни изҳор этаман.”

* * *

Фуҳуша-2 айтаётгандек, ҳақиқатдан ҳам оила учун бу “қайғули воқеа”. Аммо, катта сиёсатга кирган одам, бундан буён оддий одамларда каби шахсий ҳаёти бўлолмаслигини, унинг оиласи ичида бўлаётган ҳар бир воқеа жамоатчиликни қизиқтириши табиий эканлиги, бундан қочиб бўлмаслигини, аксинча, бундан қочмаслик кераклигини тушуниш керак.

Шундай экан, бу “қайғули воқеа” Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам қайғулими, деган савол ўртага чиқиши табиийдир. Лекин, кечаги хабаримизда ҳам айтилганидек, Ислом Каримнинг касали атрофида турли олди-қочди гаплар тўқишни, башоратлар қилишни истамаймиз.

Аслида, кўп гаплар гапириш, башоратлар қилиш мумкин. Масалан, президентнинг касаллиги ҳақида президент идораси эмас, Вазирлар Маҳкамаси расмий хабар тарқатганининг ўзи жуда кўп нарсани кўрсатмоқда.