28 August 2016
20:23 - Кечагина ўткан кунларимиз: Абдураҳим Пўлат - Мақсадим ўзбек халқини ёппасига қорамоллашишдан тўхтатиш (Бу лавҳа 2010 йил 15 июнда, қирғизлар ўзбекларни қирғин қилаётган вақтда экспромт ёзилган ва ушбу сайтда эълон қилинган)
Бир неча энг яқин одамларим менга “юрт ташқарисидаги ҳамма ўзбекни ўзимизга душман қилмайлик, нозикроқ ифодалар ишлатинг” деб маслаҳат беришмоқда. Жавобим шундай бўлди: “Қани энди ўзбекнинг қорамоллари ҳеч бўлмаса менга қарши бирлашишса. Буюк мақсадлар йўлида бирлашолмаганлар, менга қарши бирлашадиларми? Бирлашсалар бахтли бўлардим. Лекин, бирлашсалар ҳам менга кучлари етмайди”

Тоҳир Мирзаев исмли дўстим кеча бир гуруҳ ўзбек қорамол ёшларининг Оқ Уй олдидаги пикетига чиқиб, “Ўзбекистон армияси Қирғизистонлик ўзбекларни ҳимоя қилсин!” деб плакат кўтаргани учун бу қорамолларнинг ҳужумига учраганини телфон орқали ўзим шоҳиди бўлдим. Бу воқеани ўз сайтимизда ёздик ҳам. Тоҳир Мирзаевнинг бугун менга айтишича ўша қорамоллар мазохист сайтларда энди менга ҳужум бошлашибди.

Тўғри, мен фақат уларни эмас, бутун ўзбек халқини қорамолликда айбламоқдаман. 20 миллионлик ўзбек халқи Қирғизистондаги ўзбекларни бир ҳовуч қирғиз экастремистларидан ҳимоя қилолмасдан, 100 минг ўзбекнинг (улар асосан аёллар ва болалардан иборат) ўз юртидан қочиб чиққанини тамоша қилиб ўтирса, бу қорамол бўлиш бўлмаса, қорамол бўлиш нимадир ўзи?

Мен ҳеч кимни, ўз халқимни ҳам, жаҳл устида қоралаётганим ёки ҳақорат қилаётганим йўқ. Мен буни онгли равишда қилмоқдаман. Чунки, 20 миллионлик ўзбек биқини остида бўлаётган миллатнинг фожесига қорамолдек қараб турибдими, бу миллат, бу мамлакат битгани, тамом бўлганидир. Ҳозир уни сақлаб қолиш керак. Мен ҳозирги шок терапияси усулларимни шу мақсад йўлида қўлламоқдаман.

Бундан 21 йил аввал ўзбек халқини тарихида биринчи марта митингларга олиб чиққанимда, “Митинг қилиш кўча чангитишдир, Абдураҳим Пўлатов митинглар йўли билан ўзбекларни қонга олиб кетмоқда”, деб менга ҳужум бошлаган ўзбек ёзувчилари Дадахон Ҳасан, Салой Мадамин, Зоҳир Аълам, Аҳмад Аъзам ва бошқа қорамоллар бугунги ҳолга келишимизнинг сабабчиларидир.

Ўзбекнинг фожеаси, унинг тамом бўлиш йўлига тушиши ўша 21 йил аввал, аниқроғи, 1989 йил 10 сентябрда Тошкентда ўтказилиши режалаштирлаётган 100 минг кишилик митингни 2 сентябрда тўхтатишга қарор қилганимиздан бошланган. Бунинг айнан шудай эканлигини тушуниб етиш учун ўзбекка яна 100 йил керак. 100 йил вақтим эса йўқ, вақтим бўлганда ҳам сабрим бўлмасди. Мақсадим, ўзбекларни 100 йиллик йўлдан ҳеч бўлмаса 10 йилда ўтказиш.

Шу сабали бу молларни шок терапия усуллари билан одам қила олармиканман дея уринмоқдаман. Бу иш оғирлигини, балки, қилиб бўлмаслигини биламан. Лекин, мен ҳар доим шундай ишларгагина қўл урганман.

Ўш ва Жалолободда ўзбеклар қирғин қилинмоқда. Вақтли ҳукумат вазиятни назорат остидан чиқариб юборганини тан олмоқда. Шундай экан, 20 миллион ўзбек моллар кимдан нажот истамоқдалар? Нажот ўз қўлимизда. Молларинг бир қисми Россиядан, бир қисми БМТдан, яна бир қисми энди Туркиядан ёрдам сўрабди. Кореядаги молларимиз кимдан ҳам сўрашни билмасдан, абстракт ёрдам сўраб йиғлашибди. Уят. 20 миллион ўзбек бир неча минг қирғиз экстремисти туфайли йиғлаб ўтирса.

Ахир Россия ўзи ўлим арафасида, Кавказда боши балода, ҳозир у истаса ҳам бизга ёрдам беролмайди. БМТ каби тошбақасимон структура ҳаракатга тушгунча, Қирғизистонда тирик ўзбек қолмайди. Бундан 17 йил аввал Озорбайжон президенти Элчибек 2 та вертолет сўраганда бермаган Туркия турклари бугун бизга ёрдам берадими? Агар ўзбеклар шу каби оддий нарсаларни тушунмаслар, ҳаммамиз моллармиз. Бунга ҳам мен айбдорми?

Хуллас, биз миллат сифатида ўлдик, давлат сифатида битдик. Бир ҳовуч қирғиз экстремисти ўзбекни дунёга шарманда қилди. Москвада, Вашингтонда, Стокгольмда, Корея ва Анқарада мақсадини ҳам аниқ ифода этолмасдан пикет қилаётган ўзбеклар шармандагарчилигимзни намойиш қилаётганларини тушунмаслар ҳам мен айбдорманми?

Ўзбекни миллат сифатида сақлаб қолиш, Ўзбекистонни давлат сифатида сақлаб қолишни истаганлар, бизга қўшилинг! Ўзбек армияси Қирғизистон жанубига кириб, назоратни ўз қўли остига олиши керак. Ўзбекистон ҳукуматини бунга биргалишибгина мажбур қилоламиз.

Бошқа йўл йўқ.

Бундан 20 йил аввал “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақола ёзганимда кулганлар кўп бўлганди. Мана ҳозир остонадан ўтиб, ўша диктатурада ўтирибсиз, эй ўзбеклар! Яна ўша хатони такрорламоқчимисиз? Ҳозир бизни, яъни 20 миллион ўзбекни бир ҳовуч қирғиз экстремистининг қўлидан ўзимиз эмас, кимдир келиб озод қилса, биз мол сифатида ҳам битган бўламиз. Бу башоратимни ҳам текшириб кўриш истагида 20 йил кутишга тайёр бўлган моллар борми?

Бу башоратни тушунадиган ўзбеклар борми? Бирликчилардан бошқа демоқчиман, табиий. “Бирлик” буни тушунади, аммо у бугун кучсиз. Хўш, сизлар қўшилмасангиз, қандай қилиб кучли бўламиз?

Қани, биронта ўзбек мен кўрсатаётгандан кўра самаралироқ йўл кўрсатсин, ҳамма бирликчилар унинг кетидан кетишга тайёрмиз. Аммо, Москва, Вашингтон, Стокгольм, Корея ва Анқарада пикет қилган ёки БМТ ва Туркиядан ёрдам сўрашгача борган хунасалар кетидан эмас...