29 August 2016
17:50 - ИШИД шиаларга қарши Ироқ ва Яманда теракт уюштирди, 100 га яқин одам ўлдирилди. Бу уруш қачон битади?

Бугун эрталаб Reuters Агентлиги Ироқнинг асосан шиалар яшайдиган Кербала шаҳрида тўй бўлаётган жойда ўлимчи-террорист ўз-ўзини портлатиши натижасида камида 15 киши ҳалок бўлганини хабар қилди. Теракт учун маъсулиятни ўз елкасила ИШИД олибди. Ўлимчи-террористдан ташқари тўйдагиларга яна 4 ҳужумчи қўл гранаталари отибди. Хавфсизлик хизматлари уларнинг ҳаммасини ўлдиришибди.

Хабарда бу воқеа қачон бўлгани ҳам айтилмайди. Тахмин қилиш мумкинки, ҳар ҳолда тўй кеча кечқурун бўлган.

Ҳаммаси бўлиб 15 киши ўлибди, 16 киши яраланган. Ўлганлар сонига террористлар ҳам киритилиб-киритилмагани ҳам хабарда айтилмайди.

Бугун эса, Яманнинг Аден шаҳрида ўлимчи-террорист ўзини автомобили билан бирга маҳаллий жангарилар, демак, шиалар жойлашган бино олдида портлатгани ҳам Reuters Агентлиги тарафидан хабар қилинди. Бу терактни ҳам ИШИД ўзи уюштирганини эълон қилибди. Сўнги хабарларга кўра, бу ҳужум натижасида ўлганларнинг сони 60 дан ошган.

Эслатиб ўтамиз, аҳолисининг сони бўйича (800 минг киши) Яманнинг иккинчи катта шаҳри бўлаган Аден (расмда) узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган ички уруш пайтида маълум вақт пойтхат ҳам бўлган. Ҳозир расмий пойтахт Сана ҳисобланади, аммо Саудия Арабистони тарафидан қўллаб-қўлланаётган суннийлар Президенти Али ал-Хути 1 йилча аввал Аденни қайтадан пойтахт деб эълон ҳам қилганди. Аммо, ит эгасини танимайдиган бу мамлакатнинг ҳозир президенти ким эканлиги ҳам, пойтахти қаерда эканлиги ҳам аниқ эмас. Саудия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркия Аденга яширинча ИШИД жангариларини учоқларда олиб келишаётгани ҳақида ривоятлар ҳам бор.

Хуллас, кеча ва бугун Ироқ ва Яманда сунний ва шиа мусулмонлар ўртасида сал кам 14 асрдан бери давом этаётган уруш доирасида оддий воқеалар бўлган. Ҳеч шубҳасиз, уруш давом этаверади.

Уруш икки ҳолда тўхтайди. Биринчиси – ёки шиалар суннийларни ўлдириб битиради ёки суннийлар шиаларни. Иккинчиси – “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилади ва дунёвий ишларга аралашишни тўхтатади, шариат деган нарсада воз кечади.