28 August 2016
21:20 - Ислом Карим стационар даволанишга ётқизилди

Бугун кўплаб оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг саломатлиги борасида жиддий хабарлар тарқатилди. Хабарларга кўра, Ислом Каримнинг аҳволи мавҳумлигича қолмоқда. Бугун тушдан сўнг Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси президент Ислом Каримов "стационар даволаниш" га ётқизилгангани ҳақида 2-3 қаторли қисқа расмий баёнот тарқатди ва Ўзбекистон Марказий Телевидениеси бу хабарни мамлакатга эълон қилди.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистонни 1989 йилдан буён бошқариб келаётган 78 яшар Ислом Каримнинг соғлигига оид маълумотни Ўзбекистон ҳукумати илк бор тарқатмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг мутахассисларга таяниб маълум қилишича, Ислом Каримовнинг "тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилади". Вазирлар Маҳкамасининг баёнотида президентнинг ҳозирги аҳволига доир бошқа ҳеч қандай тафсилот йўқ.

“Ҳаракат” Агентлиги ўзбеклар кўп ишлатадиган “Бировга ўлим тилагандан кўра, ўзингга умр тила” иборасини тўғри деб ҳисоблайди ва бу хабар ёки воқеа атрофида турли олди-қочди гаплар тўқишни, башоратлар қилишни истамайди.