Кундалик хабарлар - 21 May 2017
21:35Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон ўзи тузган партияга қайтди ва партия раиси этиб сайланди
2003-2014 йиллари Туркиянинг Бош вазири бўлган Ражаб Эрдўғон 2014 йилда Президент этиб сайлангач, Туркия Констуциясининг президент биронта партия аъзоси бўлолмаслиги ҳақидаги талабига биноан бир маҳаллар ўзи тузган Адолат ва Тикланиш Партияси (АТП) раисилигдан истеъфога чиққан ва партияни тарк этишга мажбур бўлган эди. Шу пайтгача Туркияда парламентар система мавжуд бўлиб, давлатнинг раҳбари феълан Бош вазир эди, давлат президенти эса, фақатгина расмиятчилик доирасидаги вазифаларни бажарарди, ма...
18:32Шавкат Мирзиё Ислом Тараққиёт Банки Президенти билан учрашди, Ислом динининг тақдири учун жуда муҳим бўлган ҳужжат имзолади
Кеча Ар-Риёдга келган Шавкат Мирзиё кечанинг ўзида Ислом Тараққиёт Банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашгани ЎзА тарафидан хабар қилинди. Хабар умумий гаплардан иборат бўлиб, у ерда диққатга сазовор биттагина нарса бор. Шавкат Мирзиё ва Бандар Ҳажар Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи ҳузурида инсоният тараққиётига беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой диний-маънавий меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий тадқиқотлар марказини ташкил этишда ИТБнинг иштироки ҳақида...
17:36Доналд Трамп бугун Форс Кўрфазининг араб давлатлари лидерлари билан учрашди, тушдан кейин “Араб-мусулмон давлатлари + АҚШ” саммитида иштирок этади
Кеча Саудия Арабистонига келган АҚШ Президенти кечгача саудияликлар билан овора бўлди. Аввалги хабаримиздан маълумки, унинг Саудия Подишоҳи билан учрашуви доирасида мудофаа ишлари билан боғлиқ 109,7 млрд долларлик ва ҳамаси бўлиб 350 млрд долларлик АҚШ-Саудия шартномалари имзоланган. Маълум бўлишича, Доналд Трампнинг Саудия Подишоҳи тарафидан расман кутиб олиш маросимида Доналд Трамп ўрта асрлар руҳида, ибтидоий шаклда кийиниб олган араблар билан қуролли рақсга тушган. Тўғрисини айтса, АҚШдек ...
- 23:32Шавкат Мирзиё Ар-Риёдга етиб келди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига бугун етиб келгани ҳақида ЎзА хабар тарқатди. Ар-Риёдда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ва фахрий қоровул саф тортгани айтилса ҳам, меҳмонни ким кутиб олгани ЎзАнинг хабарида айтилмайди. Табиий, Саудия Подишоҳи Доналд Трамп билан овора бўлгани сабабли, Шавк...
22:46Эроннинг жорийдаги Президенти Ҳасан Руҳоний иккинчи муддатга сайланди
Эроннинг расмий IRNA Агентлигига асоcланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Ички Ишлар Вазири Абдурризо Раҳмоний кеча ўтказилган президентлик сайловларида жорийдаги Президент Ҳасан Руҳоний ғалаба қозонганини эълон қилган. Нимага буни сайлов комиссияси эмас, вазир эълон қилаётгани ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса айтаётгани йўқ. Ҳасан Руҳонийга сайловчиларнинг 57 фоизи овоз берибди. Аввалги сайловларда ҳам Ҳасан Руҳоний биринчи турдаёқ 50 фоиздан кўп овоз олган экан. Унинг кечаги сайловлардаги асосий р...
20:27Доналд Трамп биринчи чет эл сафарини Саудия Арабистонидан бошлади
Бугун Доналд Трамп АҚШ Президенти курсисига ўтирганига тўппа-тўғри 4 ой бўлди. Айнан бугун эрталаб у биринчи чет эл сафарини бошлади ва эрталаб Саудия Арабистоннининг пойтахти Ар-Риёдга етиб келди. У билан бирга, расмий делегациядан ташқари, турмуш ўртоғи Меланья Трамп ва қизи Иванка бор. Иванканинг турмуш ўртоғи, яъни Доналд Трампнинг куёви, айни замонда, унинг Бош маслаҳатчиси Жаред Кушнер ҳам делегация аъзоси сифатида қайин отаси билан бирга келди. Ар-Риёд аэропортида Доналд Трампни Саудия...
22:49Тошкентда террорчилик ҳақида 2 марта ёлғон хабар берган аёл жавобгарликка тортилди
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, 2017 йилнинг 13 май куни соат 10 ларда, ўзини “Шодмонова Шахрина Алишер қизи” деб таништирган аёл Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошкармасининг “102” рақамига қўнғироқ қилиб, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган “МЕГАПЛАНЕТ” гипермаркетининг 3 қаватида 2 нафар ҳижоб ўраган аёл ушбу бинода “БОМБА” борлиги ҳақида гаплашаётганликларини эшитиб колганлиги хакида хабар берган. Мазкур хабар асосида Ички Ишлар Вазирлиги, Тошкент...
21:37Пойтахтликлар самода ғайриоддий ҳолатга гувоҳ бўлишди, осмонда болид учибди
Қатор ижтимоий тармоқларда осмонда учаётган номаълум жисм акс этган видео эълон қилинди. Метеоритга ўхшовчи қандайдир жисмни ракетага ўхшатаётганлар ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиянинг Астрономия Институти профессори Шуҳрат Эгамбердиевнинг маҳаллий нашрларга маълум қилишича, мазкур объект, дастлабки маълумотларга кўра, болид ҳисобланади. Болид – ўта ёрқин метеор бўлиб, учиб ўтаётганида ўзидан тутунсифат, думга ўхшаш из қолдиради. У ерга тушганида портлаши ёки метеоритларга а...
20:17Туркияда мусулмонлар ёмғир тилаб дуо қилаётганда жала ёмғир ёғди
Туркиянинг диний маркази деса бўладиган Коня шаҳрига яқин бир қишлоқда яшовчи мусулмонлар Оллоҳдан ёмғир тилаб, намоз ва дуо қилаётганларида ёмғир ёғишга бошлади, дейилади Миллиёт газетасининг бугунги хабарида. Ивриз номли маҳалла оқсоқолларининг чақириғи билан намоз қилишга тўпланганлар ёмғирга қарамасдан намозларини давом эттирибдилар. Хабарда Оқсоқаллар кенгашининг раиси Жумали Юртернинг қуйидаги сўзлари келтирилади: Ҳар йили ёмғир тилаб дуо қилишимиз анъанага айланиб кетган. Бу йил биринчи ...
19:29Қизиқ: Қозоғистоннинг Ватикандаги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Казинформ Агентлиги Қозоғистон Ташқи Ишлар вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, Қозоғистоннинг Ватикандаги элчиси Жанар Айтжанова Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширибди. Хабарда бу мароим қачон бўлгани, Қозоғистоннинг қачондан бери Ватиканда элчиси борлигши айтилмайди. Рим Папаси Жанар Айтжанова билан суҳбатида ҳозирги даврнинг муаммолари ҳақида гапириб, жумладан жаҳонниннг иқтисодий ва молиявий системаси замонавий чақириқларга жавоб беролмаётганини, дин ва Тангрининг ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Гафуров Абдулхошим
Добавить сведенияЧитать дальше...