19 May 2017
21:37 - Пойтахтликлар самода ғайриоддий ҳолатга гувоҳ бўлишди, осмонда болид учибди
Қатор ижтимоий тармоқларда осмонда учаётган номаълум жисм акс этган видео эълон қилинди. Метеоритга ўхшовчи қандайдир жисмни ракетага ўхшатаётганлар ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиянинг Астрономия Институти профессори Шуҳрат Эгамбердиевнинг маҳаллий нашрларга маълум қилишича, мазкур объект, дастлабки маълумотларга кўра, болид ҳисобланади. Болид – ўта ёрқин метеор бўлиб, учиб ўтаётганида ўзидан тутунсифат, думга ўхшаш из қолдиради.

У ерга тушганида портлаши ёки метеоритларга айланиши мумкин. Худди шундай ҳолат 2013 йилда Россиянинг Челябинск шаҳрида кузатилган эди, бироқ у болид ҳажми жиҳатидан анча катта эди.