19 May 2017
20:17 - Туркияда мусулмонлар ёмғир тилаб дуо қилаётганда жала ёмғир ёғди

Туркиянинг диний маркази деса бўладиган Коня шаҳрига яқин бир қишлоқда яшовчи мусулмонлар Оллоҳдан ёмғир тилаб, намоз ва дуо қилаётганларида ёмғир ёғишга бошлади, дейилади Миллиёт газетасининг бугунги хабарида.

Ивриз номли маҳалла оқсоқолларининг чақириғи билан намоз қилишга тўпланганлар ёмғирга қарамасдан намозларини давом эттирибдилар. Хабарда Оқсоқаллар кенгашининг раиси Жумали Юртернинг қуйидаги сўзлари келтирилади: Ҳар йили ёмғир тилаб дуо қилишимиз анъанага айланиб кетган. Бу йил биринчи марта ёмғирга тутилдик. Жала ёмғир ёғишига қарамасдан ҳеч ким жойидан кетмади. Дуони охиригача етказдик.”